Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ- ҒОЯВИЙ ВА ИНФОРМАЦИОН ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ БОШ ОМИЛИ (49-52-bet)

Muallif: Мажидов А. С.
Konferensiya: MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Мазкур мақолада ғоявий ва информацион таҳдидларга қарши курашишда маънавиятни ғоят юксак аҳамият касб этиши ҳақидаги муаллифларнинг фикр-мулоҳазалари баён қилинган. Калит сўзлар: глобаллашув, ахборот технологиялари, ахборот хуружлари, виртуал олам, маънавият, “оммавий маданият”, Интернет, грифинг, Президент, Янги Ўзбекистон нгиланаётган Ўзбекистон ҳам глобал ахборот майдонига тобора катта қадамлар Ябилан кириб бормоқда. Аммо, бутун дунёда шиддат билан кечаётган глобаллашув жараёнида ахборот хуружларининг кенг тус олиши, ахборот урушларининг кучайиши, турли ахборот тизимларига бўлаётган таҳдидлар салмоғи ва кўламининг ортишига сабаб бўлаётган омилларнинг бири замонавий ахборот технологияларидир. Ҳозирги давр олдимизга ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг холис ва ҳаққоний ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш ва ахборот билан ишлаш маданиятини юксалтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ахборот хуружларидан асраш каби бир қатор кечиктириб бўлмас муҳим вазифаларни қўймоқда. Бизга маълумки, ахборот хуружларидан ҳимояланишда ахборот хавфсизлигининг ўрни катта. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига (2,3-модда) кўра, “субъектларнинг ахборотни яратиш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият соҳаси - ахборот соҳасидир” ҳамда “ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ҳимояланганлик ҳолати - ахборот хавфсизлигидир”,[1]-деб ифодаланган. Таъкидлаган бўлардик, бугун дунё ўзгаряпти. Одамларнинг тафаккури, онги, дунё қарашини эгаллашга уринишлар маънавият майдонида юз бермоқда. Эндиликда ҳеч қандай қурол ишлатмасдан бирор бир халқни истило қилиш имкониятлари мавжуд. Бунинг учун ўша халқни ўзлигидан, ғуруридан, қадриятларидан мосуво қилишнинг ўзи кифоя. Ғаразли кучлар ушбу соҳада ғоявий таҳдидни кучайтиришмоқда, турли йўллар билан ўзликни йўқ қилишга ҳаракат қилишмоқда. Улар барчани ягона “Оммавий маданият” теварагида жипслаштиришга уриняпти [2:281]. Сиз билан биз умргузаронлик қилаётган ҳозирги кунда анъаналарга ўтказиладиган ташқи таъсир глобаллашув шаклида намоён бўлмоқда. Ушбу атама (globalizationглобализация, глобаллашув) сифатида луғатларда яқин-яқинларгача қайд қилинмаган, илмий манбаларда эса таърифланмаган эди. Инсоният XXI асрга қадам қўйиши билан бу атамага мойиллик сезилди ва у ҳаётимиздан мустаҳкам жой олди [3:19]. Тадқиқотчи олимларнинг умумий ёндашувларига таяниб, глобаллашув жараёнларини жаҳон тараққиётининг тадрижий ривожи, дунёдаги турли давлатлар ва ҳудудлар ўзаро боғлиқлигининг бениҳоя кучайиши ҳамда инсон ҳаётий фаолиятининг барча жабҳаларида жиддий ўзгаришларга олиб келган янги босқич дейишимиз мумкин [4:20]. Глобаллашув шунингдек, инсон, муайян шахс дунёқарашига, қадриятларга муносабат, ижобий ёки салбий маънодаги ўзгаришларга таъсир, ижтимоий ҳаётдаги воқеликни баҳолаш, ундаги жараёнларга муносабат билдириш, ундан баъзи ўринларда ибрат олиш каби индивидуал фазилатлар такомилида ҳам алоҳида ўрин тутади. Айтиш жоизки, бугунг
Bibliografik iqtibos
Мажидов А. С.. ЮКСАК МАЪНАВИЯТ- ҒОЯВИЙ ВА ИНФОРМАЦИОН ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ БОШ ОМИЛИ // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.49-52. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1141
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...