Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ҲОЗИРГИ ДАВРДА АХБОРОТЛАШУВ ЖАМИЯТИДА ИЛМИЙ БИЛИМЛАРНИНГ ИНТЕГРАЦИОН РОЛИ (158-161-bet)

Muallif: Исмоилов Нажмиддин Бойсоатович (Термиз давлат педагогика институти)
Konferensiya: MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
ушбу мақолада ахборотлашув жамиятида илмий билмларнинг тутган ўрни ва роли. Ёшларнинг медиа ва ахборот маданиятига эришувида ахборот саводхонлик босқичлари, назарий тахлил ва эмпирик тадқиқотлар натижалари, хорижий мамлакатлар тажрибаси ва олимларнинг фикрлари ёритилган . Таянч сўзлар: ахборотлашув жамияти, илмий билмлар, ОАВ, интернет, глобал медиавосита, жамият, усул ва воситалар, ўқувчилар ўнгги йилларда Ўзбекистон матбуоти тараққиётида хам сифат жиҳатидан Сбутунлай янги-демократик ривожланиш босқичи бошланди. Мамлакатда матбуот эркинлигини таъминлашга имконият яратилди. Оммавий ахборот воситаларининг нормал фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш, уларни нашр этиш ва тарқатиш билан боғлик молиявий ва техник масалаларни ечишда, ижодкорларнинг демократик жараёнда фаол иштирок этиши учун зарур шароитлар юзага келтирилди. Мазкур ислохот мамлакат ижтимоий ҳаётини демократлаштириш ва эркинлаштириш шароитида республика аҳолисининг ахборотга бўлган талаб-эхтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш, оммавий ахборот воситалари, ноширлик ишлари ва матбаачиликни кенг кўламда ривожлантиришга кўмаклашиш, ахборот хизматларининг замонавий бозорини шакллантириш йўлида олдинга ташланган катта қадам бўлди. Бугунги кунда демократия, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, жамиятдаги яратувчилик ҳолати фикр ва сўз эркинлиги, ранг-баранглиги хосиласи бўй кўрсатмокда, ОАВ мустақиллик ғоясини юртдошларимиз қалби ва онгига сингдирмоқда. Кўриниб турибдики, матбуотимиз илдизи бақувват дарахт янглиг ривож топишида неча ўн йиллардан буён тўпланган тажрибалар бугунги мустақиллик даврида ўзига хос тарзда намоён бўлмокда. Дархақиқат, ўтмишсиз келажак бўлмайди. Турли йилларда пайдо бўлган оммавий ахборот воситалари бугун хаёт кўзгусига айланган матбуотимиз учун пойдевор бўлганини эътироф этиш мумкин. Мустақиллик туфайли газета сахифалари, радиоэшиттиришлари ва телекўрсатувларида мамлакатнинг қадимий тарихи, ўтмиши, маданияти, шўролар тизими даврида тақиқлаб қўйилган миллий қахрамонларимиз ҳақида, ўзбек халқининг ўзига хос урф-одатлари, ақидалари тўғрисида қизиқарли мақолаларга кенг ўрин берилди. Ана шунинг ўзи энди мамлакатимизда ҳуррият, ҳурфикрлилик, миллий манфаатларга ва миллий равнақга йўл очилганидан далолат беради. 1996 йилнинг май ойида республикамиз ахборот воситаларининг Америка Қўшма Штатларида жойлашган, жахондаги йирик компьютер тизими “Интернет” билан алоқа ўрнатилиб, ундан энг сўнгги янгиликларни қабул қилиб олиш йўлга қўйилди . Бу Ўзбекистон ОАВ тарихига мухим воқеа бўлиб кирди. Шу тариқа бутун дунё воқеаларидан хабардорлик, ахборот бозорига кириб бориш эвазига ахборот алмашинуви вужудга келди. Хозирги кунга келиб Интернет борган сари жамият хаётининг барча сохаларига чуқуррок кириб бормокда. Глобал тармокнинг фойдаланувлари Интернет бундай кенг тарқалишининг сабаблари каторида ахборот узатишнинг бир-биридан ажралмаган, куйидаги афзал жихатларини кайд этадилар: биринчи: ахборотни босма холда узатиш; иккинчи: радио (овоз йули билан); учунчи: телевидение (овоз+видео). Интерне
Bibliografik iqtibos
Исмоилов Нажмиддин Бойсоатович. ҲОЗИРГИ ДАВРДА АХБОРОТЛАШУВ ЖАМИЯТИДА ИЛМИЙ БИЛИМЛАРНИНГ ИНТЕГРАЦИОН РОЛИ // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.158-161. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1177
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...