АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ФУНКЦИЯСИ (163-165-bet)
Annotatsiya
Мазкур илмий мақолада бугунги кунда замонавий ахборот технологияларнинг ривожланиши, замонавий талаблар ва эҳтиёжлар асосида иқтисодий, ижтимоий ва бошқа турдаги илмий тадқиқотларни рағбатлантириши, уларни амалий натижадорлигини таъминлаши ва маълум ижтимоий мақсадларга қараб йўналтириши каби жараёнлар илмий таҳлил этилган. Калит сўзлар. Ахборот, ахборот технологиялари, ахборотлашган жамият, ижтимоий ҳаёт, иқтисод, рақамли иқтисод, ижтимоий мақсад. угунги кунда замонавий информацион технологияларнинг ривожланиши илм-фан Бривожига боғлиқ бўлиб, ҳозирда техник жараёнлар ичида нисбатан етакчи роль ўйнайди. Информацион технологиялардаги янгиликлар бизнинг давримизда замонавий илмий-назарий билимларни қўллаш орқали амалга оширилаётганлигини англатади. Ўз навбатида янги технологияларни ривожлантириш борасидаги замонавий талаблар ва эҳтиёжлар иқтисодий, ижтимоий ва экологик турдаги илмий тадқиқотларни рағбатлантиради, уларни амалий натижадорлигини таъминлайди ва маълум мақсадга қараб йўналтиради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев мамлакатимизда ахборот технологияларини ривожлантириш, ахборотлашган жамиятга ўтиш учун муҳим бўлган кўпгина вазифаларни бажариш муҳим эканлигини таъкидлаган. Жумладан Президентимизнинг таъмилашича, “Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқишимиз керак. Шу асосда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур. Рақамли иқтисодиёт ялпи ички маҳсулотни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин камайтириш имконини беради. Нуфузли халқаро ташкилотлар ўтказган таҳлиллар ҳам буни тасдиқламоқда”[1]. Замонавий ахборот технологияларини ривожланиши нафақат табиат ва табиий жараёнларни технологик жараёнларга айлантириш орқали ҳам амалга оширилади. Бу технологик жараёнлар жамиятга моддий неъматлар етказиб беришда роль ўйнайди. Демак, ахборот технологиялари иқтисодиёт, молия, савдо-сотиқ, тадбиркорлик, меҳнат жамоасини бошқариш, бандликни таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнлари, коммунал хизматлар, кадрларни жойлаштириш ва қайта тайёрлаш, режалаштириш ва лойиҳалаштириш, стратегик вазифаларни белгилаб олиш ва уларнинг уйғунлигини таъминлаш каби ранг-баранг фаолият турларига тадбиқ этилганлигини кщришимиз мумкин. Ахборот технологиялари билан боғлиқ жараёнлар иштирокчилари ўз имкониятларини ишга солиб, иқтисодий сиёсат, ислоҳотлар, моддий неъматлар ишлаб чиқаришда ўз салоҳияти билан қатнашмоқдалар. Мазкур жараёнларнинг ривожланиши ва такомиллашиб бориши мамлактимизни жаҳон миқёсидаги иқтисодий жараёнларга интеграциясини ҳам таъминлайди. А.Саиткасимовнинг фикрича, “Бунда кишилар турли технологик, инновацион лойиҳалар, кашфиётлар, ишланмалар ва дастурлар орқали тараққиёт учун замин бўладиган ишланмалар яратиши ва уни ҳаётга тадбиқ этиши муҳим бўлиб, бу орқали улар мамлакатимизнинг жаҳон сиёсий ва иқтисодий жараёнларида ўз ўрнига эга бўлишига кўмаклашади”[2]. Ахборот технологиялари доимий тарзда имконият, салоҳият, қоби
Bibliografik iqtibos
Хайитбоев Шахзод. АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ФУНКЦИЯСИ // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.163-165. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1179
Yuklanmoqda...