МЕДИАТАЪЛИМНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СОҲАСИДАГИ ЎРНИ: УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ (202-206-bet)
Annotatsiya
ушбу мақолада медиатаълимнинг жамият ҳаётидаги тутган ўрни ва роли. Ёшларнинг медиа ва ахборот маданиятига еришувида ахборот саводхонлик босқичлари, назарий тахлил ва емпирик тадқиқотлар натижалари, хорижий мамлакатлар тажрибаси ва олимларнинг фикрлари ёритилган . Таянч сўзлар: медиатаълим, медиавосита, жамият, усул ва воситалар, ўқувчилар. унёда ахборот алмашинувининг тезлашуви натижасида маданият, илм-фан Дсоҳасига кириб келган, миллат маданиятига таъсир этувчи маънавий таҳдидлар янги муаммоларни келтириб чиқармоқда. Натижада, четдан кириб келаётган салбий ахборот, айниқса, айрим ёшлар онгини индивидуализм, эгоцентризм каби бузғунчи ғоялари билан заҳарлаётган маънавий-мафкуравий таҳдидларга қарши туриш давр талабига айланди. Бунда миллий маънавиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат руҳини шакллантирган ҳолда маънавий таҳдидларнинг олдини олишга эришишимиз мумкин. Ахборот технологиялари сохасидаги замонавий тараққиёт ва янги рақамли медиа ва ўқув воситаларининг кенг тарқалиши, медиа саводхонлик ва ахборот маданиятини оширишни ахамияти тобора ортиб боришига олиб келди. Бугунги кунда медиа саводхонлик деярли бутун дунё таълим тизимида энг асосий компетенциялардан бири деб тан олинмоқда. Таълим ҳар томонлама тараққий этаётган бугунги кунда таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини ошириш ва бунда илм-фан, техника тараққиётидан кенг фойдаланиш, фойдаланганда ҳам унумли ва тушунган ҳолда фойдаланиш, эгалланган компетенцияларни ҳаётда, амалиётда қўллай олиш муҳим аҳамият касб этади. Ўқитишнинг замонавий усул ва воситаларини амалиётга жорий этиш бугуннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Шиддат билан ўзгариб бораётган дунёда глобаллашув жараёнларининг ижобий томонлари билан бирга, унинг салбий оқибатлари ҳам ҳаётимизга кириб келмоқда. Бундай хатарлардан ҳаётимизни асраш, маънавий бўшлиққа йўл қўймаслик учун, аввало, эзгу инсоний ғоялар ва юксак маҳорат билан яратилган асарлар орқали, бугунги кунда жаҳон майдонида юз бераётган кескин акл-заковат ва истеъдод мусобақасида беллашувга қодир бўладиган ёшларни тарбиялашни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқдаки, бунинг учун таълим муассасаларида дарс бериб, фаолият юритиб келаётган ўқитувчига замон билан ҳамнафас бўлиш, талаб даражасида меҳнат қилиш, ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия беришдек вазифа, катта масъулият юкланади. Замонавий ўқитувчи бугунги «ахборот асри» деб номланган янги даврда: • ўз билимларини мунтазам ошириб бориш; • ахборотларни тўплаш; • уларни таҳлил қилиш; • ахборотни қайта ишлаш ва уларни узатиш; • муаммолар ва келишмовчиликларни ҳал қилиш; • мустақил қарорлар қабул қилиш; • ижтимоий-иқ тисодий ҳамкорлик қилиш; • ил ғор технологиялардан фойдалана олиш ва уларни амалиётга татбиқэта олиши талаб этилади. Шунингдек у: • мактабда меҳнат қилиш лаёқатига тайёр бўлиши; • олган билимларини амалиётга татбиқ эта олиши; • кундалик ҳаётда қўлланувчи технологиялардан хабардор бўлиши; • муаммо хусусида чуқур фикрлаш ва ўз билимини ошириб бориши; • меҳнат жамоаси ва мутаҳассислар билан ҳамкорлик қила олиши; • зарура
Bibliografik iqtibos
Исмоилов Нажмиддин Бойсоатович, Қаршиев Бахтиёр Эгамкулович. МЕДИАТАЪЛИМНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СОҲАСИДАГИ ЎРНИ: УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.202-206. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1192
Yuklanmoqda...