Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ЁШЛАРДА МЕДИАСАВОДХОНЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАРАЁНИДА АХБОРИЙ МАКОННИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ (256-259-bet)

Muallif: Маҳмуджонов Отабек (Ўзбекистон Миллий университети)
Konferensiya: MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Мақолада “Ёшлардла медиасаводхонликни ривожлантириш жараёнида таълим муассасаларда ахборий маконни ташкил этиш масалалари” мавзуси доирасида назарий фикрлар келтирилган. Бу борада бугунги кун дунё тажрибалари ҳамда муаммолар хусусида қарашлар келтирилган. Калит сўзлар: информация, ахборот, глобаллашув, телеканал, медиатаълим, ўзбек кино санъати, ЮНЕСКО. XI аср медиатаълими – ўсиб келаётган авлодни оммавий коммуникация “Хматериаллари асосида масс-медиа (матбуот, телевидение, радио, кино, видео ва б.) билан маданий мулоқот қилишга ўргатиш, шахсни шакллантириш, унинг ижодий коммуникатив иқтидорини, танқидий фикрлаш, медиаматнларни тўлақонли қабул қилиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш, медиатехника воситасида ижодий, амалий жиҳатдан ўзлигини намоён этишнинг турли формалари билан таништиришдан иборатдир” . Шунинг учун ҳам медиатаълимни мактаб дастурига киритиш жуда муҳим. Чунки ўқувчи ёшидаги болалар мактабда ўтиладиган фанларни имкон даражасида ўзлаштиришга, ҳаётга татбиқ қилишга ҳаракат қиладилар. Медиатаълим эса:  информацияни интерпретация қилиш, унинг моҳияти, қандай мақсадга йўналтирилганини англаш, шахсий нуқтаи назарга эга бўлиш, турли манбалардан керакли маълумотларни қийинчиликсиз топиш;  ахборотни берилган белгилар асосида тартибга солиш;  визуал информацияни белгилар асосидаги вербал ҳолатга кўчириш ва аксинча;  шахсий фикрни асослаш, ҳимоя қилиш, тақдим этилган информацияда йўл қўйилган хато, камчиликларни топиш ва уларни тузатиш хусусида таклифлар киритиш;  муқобил нуқтаи назарларни эшита олиш ва ҳар бирини салмоқли далиллар асосида тасдиқ ёки инкор этиш, информацион хабарлар ўртасидаги мақсадли боғланишларни ҳис қилиш;  информацион хабарнинг асосий мағзини шунчаки “шовқин”дан ажрата билиш;  техник воситалар ёрдамида алоқанинг новербал шакллари асосида мулоқот қилиш усулларини эгаллаш кабиларни ўргатади. Медиатаълим ўрта мактаб, лицей ва коллежларда мажбурий ўқитиладиган фанлардан бирига айлангунга қадар, эътиборни олий ўқув юрти талабаларида замонавий оммавий коммуникация воситаларидан саводли фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилишга қаратиш зарур. Бу долзарб муаммони ҳал этиш учун филолог, маданиятшунос, тарихшунос, социолог ва руҳшуносларнинг кўмаги ҳам жуда муҳим. Демак, уларни қайта тайёрлаш жараёнида шу масалага жиддий аҳамият бериш керак бўлади. Канадалик таниқли социолог М.Маклюэн бир вақтлар шундай деган эди: “Чинакамига саводли инсон бўлиш учун медиа оламида саводли бўлиш керак...” . ЮНЕСКО: “Медиатаълим – ХХІ аср маданий-педагогик тараққиётининг энг нуфузли тармоқларидан бири”, - дея таъриф берди. Шундан ҳам кўриниб турибдики, унинг истиқболи катта. Ҳар томонлама баркамол авлод орзуси билан яшаётган бизнинг Ватанимизда бунга алоҳида эътибор билан қараш мақсадга мувофиқ. Ҳозирги кунда бутун дунёда медиатаълим ресурсларидан кенг фойдаланилмоқда. ЮНЕСКО ташкилотининг 1982 йил Германиянинг Грюнвалд шаҳрида, 1997 йил Парижда, 2002 йил Испаниянинг Севиля шаҳрида ўтказилган конференциялари резолюция ва тавси
Bibliografik iqtibos
Маҳмуджонов Отабек. ЁШЛАРДА МЕДИАСАВОДХОНЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАРАЁНИДА АХБОРИЙ МАКОННИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.256-259. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1215
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...