ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАР ТИЗИМИ БИЗГА НИМА УЧУН КЕРАК ВА УНИНГ ФОЙДАСИ ҚАНДАЙ БАҲОЛАНАДИ? (259-261-bet)
Annotatsiya
Мақолада ахборот хизматларини биринчи ахборот манбасига айлантириш борасида сўз боради. Жамоатчилик билан алоқалар воситаси сифатида назарий ҳамда шахсий мулоҳазалар келтирилган. Калит сўзлар: ахборот хизмати, PR-тизим, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мутахассислари, ахборот, журналист, стереотип, спорт ихлосманди. озир урф бўлгандек, барча ташкилотларнинг ўз ахборот хизмати ёки жамоатчилик Ҳбилан алоқалар бўлимлари ташкил этиляпти. Бу бажарилиши керак бўлган мажбуриятдек. Айрим ҳолатда “буюрилгани учун” ёки “ҳаммада борлиги сабабли” ташкил этиляпти. Аслидачи? Ташкилот олиб бораётган сиёсат ва мулоқотни онгли ва фойдали бошқариш имкониятини айни шу тизим бажаради. Ҳозирги замонда бу мажбурият эмас эҳтиёж. Хўш, бу “номаълум” PR-тизим нима билан шуғулланади? Кўпгина йирик бизнес тузилмаларида маркетинг бўлимлари мавжуд. PR тузилмаларига эҳтиёж йўқдек. Маркетинг бозор ва эҳтиёжни ўрганиб, сотувни рағбатлантиради ва даромад олади. Конкрет фойда бор. РRдан қандай манфаат бор? Келинг, РRнинг вазифаларини таҳлил қилиб, улардан келадиган узоқ муддатли фойда ҳақида гаплашсак. PR даромад олишга қаратилмаган, бироқ ишонч ва харихоҳлик орқали узоқ муддатли фойдани таъминлайди. Мақсадли аудиторияни ўрганиш, унинг истак ва хохишларини инобатга олиш, аудиторияни мижозга айлантириш стратегияси ва тактикасини маркетинг ҳам бажаради, бироқ ишонинг, аксарият йирик корпорациялар аслида “ижтимоий масъулиятли” эмас. Ҳар қандай бизнеснинг мақсади пул топишдир. Ривожланган давлатларда йирик компаниялар ишончли бўлиш учун ўзларининг бизнес имижлари билан бирга “ижтимоий” имижлари устида ишлайдилар. Кўплаб компаниялар ўз мижозлари назарида “ёрдам берувчи”, “хайрихоҳ”, “донор”, “спорт ихлосманди” каби ижобий тасаввур уйғотадилар. Россиялик тадқиқотчи М.Замятинанинг фикрига кўра, “ижтимоий масъулиятли” бўлиш фақат жамият учун сифатли маҳсулот ва хизматларни яратиш, уларнинг истеъмолчилик эҳтиёжларини қондиришгина ва ҳатто ўз вақтида солиқларни тўлашгина ҳам эмас. “Компания иқтисодий характердаги мажбуриятлардан ташқари, ўз меҳнат фаолияти орқали жамоаси, истеъмолчилари ва жамиятга кўрсатаётган таъсирининг инсоний ва ижтимоий жиҳатларини ҳам ҳисобга олиши, ушбу жамиятнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда маълум ижобий ҳисса қўшиши шарт” . Шундай қилиб, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлайдиган, ижтимоий масъулиятли бизнес сиёсатини амалга оширадиган корхоналар, ўзларининг рейтинглари ва ишбилармонлик обрўсига қўшимча равишда, келажакда ўзларининг ривожланишларига муҳим инвестиция киритадилар. Шуни таъкидлаш керакки, “ижтимоий масъулият” бир марталик акциялар билан чекланмайди. У корпоратив ривожланиш стратегиясининг бир қисми бўлиши керак. Тадқиқотчи шуни таъкидлайдики, ҳомийлик акциялари тизимсиз тадбир сифатида бизнесни ривожлантириш учун имконият яратмайди, “ижтимоий масъулият” сиёсати бизнеснинг самарадорлигини оширишга қаратилган бўлади. Масалан, театр ёки бошқа маданий соҳаларни ривожлантиришга маблағ ажратадиган банк муассасалари ўзларининг барча ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишл
Bibliografik iqtibos
Абдуманнобов Фурқат. ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАР ТИЗИМИ БИЗГА НИМА УЧУН КЕРАК ВА УНИНГ ФОЙДАСИ ҚАНДАЙ БАҲОЛАНАДИ? // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.259-261. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1216
Yuklanmoqda...