Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ЖАМИЯТДА ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ (272-274-bet)

Muallif: Саиткасимов Акбар (Жиззах давлат педагогика университети); Идибоев Аброр (Самарканд давлат чет тилар институти)
Konferensiya: MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Ушбу мақолада инсон манфаатларини таъминлаш жамиятнинг энг муҳим мақсади ҳисобланиши таҳлил этилган. Шунингдек, ижтимоий ҳаётда ҳар бир инсонни турмуш тарзини юксалтириш ва ҳаётий манфаатларини қондириш борасидаги олиб борилаётган чора-тадбирларнинг муҳим босқичга кўтарилганлиги ёритиб берилган. Калит сўзлар. Инсон, манфаат, қадр-қиммат, замонавий жамият, ижтимоий ҳаёт, турмуш тарзи, инсон омили, фаровонлик, барқарор ривожланиш. угунги кунда инсоннинг қадр-қимматини улуғлаш жамиятнинг энг муҳим Бмақсадига айланди. Мана шу жиҳат, ижтимоий ҳаётда ҳар бир инсонни ҳаётий манфаатларини қондиришнинг муҳим қадриятга айланишига ҳам олиб келмоқда. Бу жараёнлар инсонларнинг ҳаётдан розилигини рўёбга чиқариш ва жамият иши учун хизмат қилиш жараёнини ҳам такомиллаштирмоқда. Жамиятда инсон омилини юксалтириш ва унинг қадр-қимматини улуғлаш борасидаги муаммони тизимли ўрганиш, уни янада такомиллаштириш йўллари ва чораларини излаш, бу борада илмий таклифлар ва мулоҳазалар ишлаб чиқиш замон талабидир. Ҳозирги даврда мамлакатимизда давлатнинг ижтимоий адолат тамойиллари ва мезонлари асосида сиёсати кундан кунга такомиллашиб бормоқда. Инсон қадрининг юксалиши ҳозирги ижтимоий маконимизда, мукаммал ижтимоий анъаналарга бой бўлган жараёнларда намоён бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва еркинликларини таъминлашни назарда тутамиз. Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил етишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз”. Инсон жамият тараққиётида асосий субъект бўлиб, ижтимоий муносабатларда муҳим ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Унинг жамиятда олий қадрият эканлиги қуйидаги иқтибосда келтирилган: “Инсон — тар ихий тараққиёт жараёнида турли хислатлар, сифатлар ва хусусиятларга эга бўлган, маънавий-ахлоқий жихатларни қиёфасида акс этгирган ижтимоий мавжудот сифатида жамиятдаги асосий қадриятдир. Шу билан бирга, у оламга ижтимоий муносабатда бўлиш, одамлар билан муомала ва алоқага киришиш, меҳнат қилиш асосида моддий ва маданий бойликларни вужудга келтириш, тафаккури, ҳис-туйғулари, фикрларини тили воситасида ифодалаш каби хусусиятларга эга бўлган умумижтимоий вужуд ҳамдир. Инсон жамиятсиз яшай олмаганидек, жамият ҳам инсонсиз мавжуд бўлмайди”. Инсоннинг ижтимоий борлиқдаги манфаатлари устиворлигини таъминлаш ижтимоий адолат тамойилининг рўёбга чиқиши бўлиб, бу макон ва замон нуқтаи назари билан жамиятдаги ижобий ўзгаришлар, моддий ва маънавий ривожланиш даражасига боғлиқдир. Ижтимоий адолатнинг замонавий гуманистик талқини инсоннинг ҳаётда муносиб ҳаёт кечириши, қадр-қимматини ҳимоя қилиниши, инсон олий қадрият тамойилининг амалдаги рўёбга чиқишидир. Бизнинг жамиятимизда ижтимоий ҳаётдаги барча ўзгаришлар инсонни олий қадрият даражасига етказиш ва бу борадаоламшумул амалий натижаларга
Bibliografik iqtibos
Саиткасимов Акбар, Идибоев Аброр. ЖАМИЯТДА ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.272-274. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1220
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...