Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ФУҚАРОЛАР ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ЖАМОАТ ЭКОЛОГИК МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАРИ (286-288-bet)

Muallif: Сувонқулов Жамшид Абдулаҳадович
Konferensiya: MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Ушбу мақолада фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг экологик мониторингни юритишда иштирок этишининг ҳуқуқий механизмлари етарли эмаслиги танқидий таҳлил қилинди. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик экологик мониторинги тушунчасига илк бор муаллифлик таърифи берилди. Таянч сўзлар: экологик мониторинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик экологик мониторинги, табиат муҳофазаси. збекистон Республикаси “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш Ўорганларининг қуйидаги экологик ваколатлари кўрсатилган [1]: - тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, жумладан, “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг ижро этилиши устидан жамоатчилик асосида назорат юритади, - ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади, - атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг, шу жумладан, экологик мониторинг юритадиган экологик ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ҳамда уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилади; - атроф муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашади. Муаммонинг долзарблиги яна шундаки, бугунги кунда экологик мониторинг юритилиши жараёнларига фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари етарлича жалб қилинмаётганлигида, экологик мониторингни юритиш бўйича фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг амалиёти мавжуд эмаслигида, бу борада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокини назарда тутадиган қонунчилик ҳужжатларини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари яратилмаганлигида, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг экологик мониторингни юритиш ваколатларини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш масаласи жуда муҳим аҳамият касб этаётганлигида намоён бўлади. Шунинг учун бу борадаги илмий тадқиқотларни амалга ошириш асосида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини, хусусан, уларнинг экологик мониторингни юритиш бўйича фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш ҳамда тегишли илмий хулосалар қилиш, қонунчилик ва амалиётни ривожлантириш бўйича таклифлар бериш зарурияти мавжуд. Ислоҳотларнинг туб моҳиятида аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлаш ётиши тўғрисидаги концептуал ғояни ҳамда долзарб экологик муаммоларни Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев ҳам алоҳида таъкидлаб ўтганлар” [8]. Шуни эътироф этиш лозимки, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг экологик мониторинг юритишда иштироки айрим тадқиқотчилар томонидан илгари ҳам эътироф этилган [9]. Ўзбекистонда экологик мониторинг юритишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокининг айрим жиҳатлари ёритилган. Жумладан, Ш.Файзиев [2], Ж. Холмуминов [3], Ю.Жураев [4], Б.Усмонов [5], Ж.Сафаров [6], Х.Исанов [7] ларнинг илмий ишларида мазкур масалалар қисман таҳлил этилган. Ҳуқуқшунос
Bibliografik iqtibos
Сувонқулов Жамшид Абдулаҳадович. ФУҚАРОЛАР ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ЖАМОАТ ЭКОЛОГИК МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАРИ // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.286-288. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1225
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...