Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ ГЛОБАЛ БИОЭТИКА МАЗМУНИНИ БЕЛГИЛАЙДИГАН МЕЗОН (294-296-bet)

Muallif: Исахова Шахло Мухтаровна (Guliston davlat pedagogika instituti)
Konferensiya: MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Ушбу мақола глобал биоэтиканинг йўналиши хисобланган атроф муҳит этикаси ҳамда табиатни асрашда инсонлардаги экологик маданиятни ўрни ҳақида. Калит сўзлар: биоэтика, экоэтика, атмосферани ифлошланиши, экологик хавфсизлик, биосфера, экологик қонунлар. лобал биоэтика: тиббиёт этикаси, биоэтика, атроф муҳит этикаси меъёрлари Гтизимини ўз ичига олади. Булар бир бирини тўлдириб тургани сингари, тиббиёт этикаси ва атроф муҳит этикаси ҳам бир бирини тўлдириб турувчи ҳолат саналади. Табиат ва ундаги табиий бойликлардан оқилона фойдаланмаслик бугунги кунда жаҳондаги кўп мамлакатларда экологик инқироз ҳолатини юзага келтирдики, бу жараён ҳам юқорида айтилгандек глобал биоэтика тизими ичида муаммо сифатида ўрганилмоқда. XX асрнинг иккинчи ярмида экологик муаммолар кескинлашиб инсоният олдига мураккаб ва муҳим вазифалар қўйди.Ўзбекистон ҳам бундай муаммолардан четда қолгани йўқ. Табиат қонуниятларига эътиборсиз қаралиши, иқтисодий манфаатларни экологик манфаатлардан устун қўйиш, табиий ресурслардан чегарасиз фойдаланиш атроф табиий муҳит ҳолатининг салбий ўзгаришига сабаб бўлди. Орол денгизининг фожеаси бунга яққол мисолдир. Бундай салбий оқибатларнинг асосий сабаблари табиат ресурсларидан чекловсиз фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик ҳисобланади. Бундан ташқари, сувнинг танқислиги, ернинг шўрланиши, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсининг камайиб кетиши атмосфера ҳавоси ва сувларнинг ифлосланиши тўғрисида расмий ҳужжатларда бир неча бор таъкидланган.[1] Бундай ҳолатлар инсонлар ўртасида энг аввало экологик маданиятни юксалтиришни талаб этади. Экологик маданият умуминсоний қадриятларнинг махсус намоён бўлиши сифатида табиатга муносабатнинг янги йўналишларини вужудга келтирди. Табиатни экологик маданият нуқтаи назаридан ўзгартириш ҳиссиётнинг, тафаккурнинг, ахлоқий қадриятларнинг мазмунини белгилайдиган мезонига айланди. Табиатга антропоген ва техноген таъсирни кучайиши билан экологик маданиятнинг ривожланиши объектив зарурияти пишиб етилди. Ҳар қандай тарихий давр ривожланишининг ички ҳаракатлантирувчи механизми табиат ва жамият ўртасидаги зиддиятларга боғлиқ. Бу зиддиятларнинг ҳал қилиш воситалари ижтимоий онгнинг турли шакллари, хусусан, экологик маданиятнинг ривожланишида ўз ифодасини топади. Мустақиллик йилларидан бошлаб экологик муамоларга катта эътибор қаратилиб келинмоқда. Ушбу муаммолар тўғрисида Президентимиз томонидан бир қатор қимматли фикрлар билдирилди. Унинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий тарафлари ёритиб берилди. «Экология ҳозирги кенг миқёсдаги кескин ижтимоий муаммоларидан биридир, - деб ёзади биринчи президент И. А. Каримов, уни ҳал этиш барча ҳалқларнинг манфаатларига мос бўлиб, цивилизациянинг ҳозирги куни ва келажаги кўп жиҳатдан ана шу муаммонинг ҳал қилишга боғлиқдир»[2]. Фикримизча, мамлакат, миллатлар дуч келаётган экологик муаммоларга, иқтисодий мафаатдорликни олдинга қўйилаётган холатларда кўпроқ дуч келинаябди. Экологик хавфсизлик манбаларида такидланишича: “Ҳозирги саноатлашган жойлардаги ҳайвонлар ора
Bibliografik iqtibos
Исахова Шахло Мухтаровна. ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ ГЛОБАЛ БИОЭТИКА МАЗМУНИНИ БЕЛГИЛАЙДИГАН МЕЗОН // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.294-296. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1228
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...