ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА PR МУТАХАССИСЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ АМАЛИЁТИ (299-301-bet)
Annotatsiya
Мақолада PR тушунчасининг турли соҳалардаги таъсири ҳамда уларнинг бугунги кун талабига мослаштириш масалалари ҳақида сўз боради. Хусусан, иқтисод, сиёсат, туризм, савдо ва хизмат кўрсатиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа кўпгина соҳаларда, шунингдек РRни эркин бозор қонуниятлари устивор бўлишидаги ўрни тўғрисида қарашлар ифода этилган. Калит сўзлар: PR, иқтисод, сиёсат, туризм, интернет ва PR, паблик рилейшнз, PRмаслаҳатчи, PR-менеджер, мутахассис. угун юртимизда ХХІ аср фанлари қаторидан жой олган паблик рилейшнзга эҳтиёж Бва талаб тобора ортиб бормоқда. Негаки, у барча соҳа ва йўналишлар тараққиётига хисса қўшади. PR иқтисод, сиёсат, туризм, савдо ва хизмат кўрсатиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа кўпгина соҳаларда ўз таъсирини кўрсатмоқда. Жамиятда демократик тамойиллар барқарор бўлишига, шунингдек, эркин бозор қонуниятлари устивор бўлишига замин яратади. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (17.02.2018 й) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 27 июндаги 4366-сон қарори айни шу эҳтиёж натижаси ўлароқ ишлаб чиқилган. Мазкур ҳужжатларда ахборот хизматлари алоҳида мустақил, бевосита раҳбарга бўйсунадиган тузилма эканлиги, ахборот хизмати раҳбарлари эса давлат органи ва бошқа ташкилот раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилгани соҳага бўлган эътиборнинг юқори кўрсаткичидир. Давлат сиёсати даражасида аҳамиятга эга бўлган мазкур соҳа таълими ва кадрлар салоҳияти эса навбатдаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Университетимиз фаолият бошлаганига кўп бўлмаган бўлсада, бугунги кунда қатор талабаларимиз ташкилот, муассаса ахборот хизматларида фаолият олиб бораётганларини фахр билан айта оламиз. Ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишида умумкасбий фанлар қаторида ихтисослик фанлари талайгина. “Жамоатчилик билан алоқалар” “Медиа билан ишлаш”, “Инқироз шароитида PR”, “Давлат бошқарув органлари билан алоқалар”, “Интернет ва PR” каби фанлари талабаларимизда соҳани чуқур ўзлаштириш ва коммуникацион малакага эга бўлиш имкониятларини бермоқда. Университетимиз олдида янги ислоҳот, янги ўқитиш тизими - модуль-кредит тизимига ўтиш кўзда тутилган. Мазкур ўзгариш фанларимиз доирасида ва кадрлар малакасига қўйилган талаблар доирасида сифат ўзгаришларини тақозо қилмоқда. Шу боис, хорижий таълим тизимлари тажрибаси ўрганиб, замон талабига биноан соҳа доирасида янги фанларни киритиш режалаштирилмоқда. Хусусан, “Иқтисодий ва молиявий PR”, “PR лойиҳаларни яратиш ва бошқариш”, “Замонавий PR матнлари”, “ПРда копирайтинг”, “РRда аудиовизуал контент яратиш” каби модулларни киритиш режаси ишла
Bibliografik iqtibos
Мирсоатова Маҳлиё. ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА PR МУТАХАССИСЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ АМАЛИЁТИ // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.299-301. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1230
Yuklanmoqda...