Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ЁШЛАР УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ПОЙДЕВОРИ (441-444-bet)

Muallif: Босимов Асилбек Баҳодир ўғли (Guliston davlat pedagogika instituti)
Konferensiya: MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Ушбу мақолада “Ренессанс” тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти ҳамда “Учинчи ренессанс” нима эканлиги, “Учинчи ренессанс”ни барпо этиш ва уни янада юксалтириш йўллари очиб берилган. Қурилаётган ренессансда нималар эътиборга олиниши ва уларга “қандай еришиш мумкин?” деган саволлар очиқланган. Калит сўзлар: ренессанс, уйғониш даври, учинчи ренессанс, ёшлар, маънавият, илмфан. енессанс - франсузча “қайта қуриш” деган маънони англатади. Бу атама бизнинг Радабиётларимизга “Уйғониш даври” номи билан киритилган бўлиб, бу атама дастлаб Италияда XIV-XVI асрлардаги маданий-маънавий юксалишга нисбатан қўлланилган. Уни ўрта асрчилик турғунлик давридан янги даврга ўтиш деб баҳолашган. Бу давр Шарқ уйғониш даври сифатида Ўрта Осиёда хусусан Ўзбекистон ҳудудида ҳам IX-ХІІ ва XIV аср охири ва XVI аср бошларида юзага келганлигини кузатишимиз мумкин. Бу даврга алоқадор бизнинг ҳудудимиздан жуда кўплаб уламоларнинг етишиб чиққанлиги билан аҳамятлидир, бу даврда нафақат бизнинг ўлкамизга, балки бутун жаҳонда тан олинган маданий ёдгорликлар ва турли-туман соҳаларга оид асарларга бойлиги билан ҳамда бу асарларнинг ҳозирги кун илм – фанига ҳам таъсири борлиги бизни янада қувонтиради. Бу ренесанс натижасида юзага келган жуда кўплаб мерослар бугунги кунда ҳам кенг фойдаланилаётганлиги ва бунга бағишланган кўплаб анжуманлар ўтказилаётгани бу меросларнинг қадр-қимматини сақлаш, асраб-авайлаш кўплаб нашрдан чиқариш, ёшларга мазмунини тушунтириш, уларга ўрнак қилиб кўрсатиш муҳим аҳамиятга эгадир. Мана шундай анжуманлардан мисол қилиб, 2014 йилнинг 15-16-май кунлари Самарқандда ўтказилган “Буюк аллома ва мутафаккирларнинг илмий мероси ва унинг замонавий сивилизация тарихида тутган ўрни ва рўли”га бағишланган конфренцияни мисол келтириш мумкин. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг бу конфрециянинг очилиш маросимида: “Тадқиқотчи олимларнинг фикрича, Шарқ, хусусан, Марказий Осиё минтақаси ІХ-ХІІ ва XIV-XV асрларда бамисоли пўртанадек отилиб чиққан икки қудратли илмиймаданий юксалишнинг манбайи ҳисобланиб, жаҳоннинг бошқа минтақаларидаги Ренессанс жараёнларига ижобий таъсир кўрсатган Шарқ уйғониш давриШарқ Ренессанси сифатида дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган” -, деб айтади [1]. Бу эса бизда фахр туйғусини уйғотиши табиий албатта. Биз бу фахр туйғуси билан нафақат яшашимиз, балки биз ёшлар “Учинчи ренессанс”ни биргаликда барпо этмоқлигимиз зарурдир. Бу йўналишдаги ғояларни Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилаётгани ва ушбу ғояни ўзлари рағбатлантиргани бизни олға қадам босишга ундаши керак. Бу борада Ш.Мирзиёев мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишланган байрам дастури очилишида сўзлаган нутқларида “Бутун жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида гап кетганида “Янги Ўзбекистон” ибораси тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимизнинг эътирофидир. Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Ч
Bibliografik iqtibos
Босимов Асилбек Баҳодир ўғли. ЁШЛАР УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ПОЙДЕВОРИ // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.441-444. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1285
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...