ЖАМИЯТДА ИЖТИМОИЙ АДОЛАТ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ (448-449-bet)
Annotatsiya
Ушбу мақолада жамиятда ижтимоий адолат тамойилларини рўёбга чиқариш, унинг қонун устуворлигини таъминлашдаги аҳамиятини ошириш, ижтимоий адолат тамойили орқали инсон моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалалари илмий таҳлил этилган. Калит сўзлар: жамият, адолат, ижтимоий адолат инсон, эҳтиёж, моддий эҳтиёж, маънавий эҳтиёж, ҳуқуқ, манфаат. амиятда қонун устуворлигини таъминлаш, демократик анъаналарни рўёбга Жчиқаришда адолат тамойилининг аҳамияти катта ҳисобланади. Инсоннинг унинг шаъни ва қадр-қимматини янада улуғлаш, олий қадрият даражасига етказишга қаратилган чора-тадбирлар замирида ҳам ижтимоий адолат мезонини рўёбга чиқариш ҳарактлари ётади. Жамиятда инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган амалий ютуқлар замирида ҳам ижтимоий адолатнинг амалий натижалари намоён бўлади. Абдулла Авлонийнинг фикрича, “Ҳар бир миллатнинг тараққий ва таолийси, давлат ва ҳукуматларнинг узоқ яшамоғи адолатга боғлиқдур” . Президентимиз Ш.Мирзиёев жамиятда адолат тамойилини қарор топтириш юзасидан қуйидаги фикрларни айтган: “Халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда том маънода қарор топтириш - энг асосий вазифамизга айланиши шарт. Биз барпо этаётган ҳуқуқий давлатда, адолатсизликнинг ҳеч қандай кўринишига йўл қўйилмаслиги даркор. Нега деганда, одамлар ҳамма нарсага чидаши мумкин, лекин адолатсизликка чидай олмайди. Бу чуқур маъноли сўзлар бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам кўра муҳим ва долзарб аҳамият касб этаётганини сезиш, англаш қийин эмас” . Улуғ аллома Носиридцин Тусий: «Ижтимоий адолатнинг учта асосий талаби бордир, булар: биринчидан, аҳоли турли табақаларининг ўзаро уйғун бўлишини таъминлаш; иккинчидан, эл-улуснинг ҳақ-ҳуқуқи тенг таъминланган ҳолда кишиларни хизматга тайинлашда шахснинг салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиш; учинчидан, барчанинг тенг фаровонлигини ҳимоя қилиш билан бирга, бу фаровонликни юзага келтиришдаги хизмати ва ҳуқуқига қараб ҳар бир инсон ўз улушини олишига имкон яратишдан иборатдир» , - деган эди. Бу доно фикрлар ҳозирги кунда ҳам ўзининг кучини йўқотгани йўқ. Инсоннинг ҳуқуқ ва манфаатларининг тўлақонли равишда рўёбга чиқарилиши, жамиятда унинг ижтимоий фаровонлигини таъминлаш билан биргаликда амалга ошади. Инсон ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишга ўзи ҳам ҳаракат қилиб боради, у жамиятдаги барча қонун ва қоидаларга амал қилиб яшайди, бу жиҳат ҳам унга жамият томонидан кўплаб имтиёзлар яратилишига сабаб бўлади, натижада ижимоий адолат тамойилларининг ҳам амалий кўринишлари мустаҳкамлангиб боради. Инсон омилининг нақадар пировард ва А.Авлоний. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1992. –Б. 38. Ш.М.Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. – Т.; - «Ўзбекистон», 2017. –Б 194. Қаранг: А.Ибрагимов, Х.Султонов, Н.Жўраев. Ватан туйғуси. –Т:, “Ўзбекистон”, 1996. -Б. 358-359. устувор аҳамиятга эга эканлиги билан боғлиқ мезонлар ҳам адолат тамойили орқали кўринади. Олимларнинг таъкидлшларича, «Адолат принципининг
Bibliografik iqtibos
Исмоилов Жаҳонгир. ЖАМИЯТДА ИЖТИМОИЙ АДОЛАТ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.448-449. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1287
Yuklanmoqda...