ФУҚАРОЛАР ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУНОСАБАТЛАРДАГИ АҲАМИЯТИ (463-464-bet)
Annotatsiya
Мазкур мақолада жамиятнинг ижтимоий ва маънавий ривожлантиришда фуқаролар ҳуқуқий маданият даражасининг аҳамияти борасидаги масалалар ёритиб берилган. Шунингдек, фуқароларимизнинг жамиятнинг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини чуқур билишлари ижтимоий муносабатлар барқарорлигини таъминлашда катта роль ўйнаши илмий таҳлил этилган. Калит сўзлар. Жамият, ҳуқуқий давлат, ижтимоий муносабатлар, маънавий ҳаёт, фуқаро, ҳуқуқий маданият, барқарорлик. амиятнинг ижтимоий ривожлантиришда фуқаролар ҳуқуқий маданият Ждаражасининг аҳамияти катта. Чунки, жамиятдаги ҳар қандай соҳанинг ўз ҳуқуқий ва меъёрий асослари мавжуд бўлиб, улар Конституциямиз ва энг муҳим ҳуқуқий ҳужжатларда ёритиб берилган. Шунинг учун фуқароларимиз мамлакатимизда мавжуд бўлган барча ҳуқуқий меъёрлар билан биргаликда ўзининг соҳаси бўйича тегишли ҳуқ уқий маълумотларга эга бўлишлари лозимдир. Фуқароларимизнинг ўз соҳаларининг ҳуқуқий асосларини чуқур билишлари ўзлари ишлаётган тизим ва тузилмаларнинг ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади. Жамиятда демократик ҳуқуқий анъаналарни ривожлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини такомилга етказиш борасида Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида “Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва таълим ташкилотлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш. Тадбиркорлар ва аҳоли, айниқса унинг кам таъминланган қатламлари учун ҳуқуқий ҳужжатларни юрист иштирокисиз тайёрлаш имконини берувчи «Legal Tech» платформасини ишга тушириш” мақсади кўрсатилган. Демак, ҳозирги замонавий жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ўстириш жамиятда муҳим ва устивор йўналишига айланмоқдаки, бу жараён ижтимоий ва маънавий юксалишга ҳам хизмат қилиши аниқланган. Шунинг билан биргаликда, фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш борасида янгича ёндошувлар киритилмоқда. Ушбу ёндошувларни ижтимоий амалиётга қўллашда аҳолининг ижтимоий ва маънавий манфаатлари тизимида ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган чоратадбирларнинг аҳамияти салмоқли бўлмоқда. Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида маънавий-маърифий марказлар ва ҳуқуқий институтлар фаол иштирок этмоқда. Шу билан биргаликда аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтириш билан боғлиқ чоратадбирларда муносиб иштирок этадиган ҳуқуқий сиёсатни таҳлил этувчи тадқиқот институти ташкил этилди. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини амалиётини кенгроқ таъминлаш, уни фуқаролар ижтимоий-маънавий ҳаётида тўла равишда намоён бўлиши бу борада олиб бориладиган дастурий ишларнинг салмоғи билан боғлиқ. Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий маданият даражаларини ошириш борасида жуда кўплаб ҳуқуқий меъёрлар қабул қилинган. Шунга қарамасдан баъзи фуқароларнинг ҳуқуқий онг даражасини замонавий талаблар ва эҳтиёжлар даражасида юқори баҳолаб бўлмайди. Фуқароларимизнинг баъзиларида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ҳуқуқий меъёрларнинг моҳиятини билиш даражаси бирмунча пастл
Bibliografik iqtibos
Идибоев Аброр. ФУҚАРОЛАР ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУНОСАБАТЛАРДАГИ АҲАМИЯТИ // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.463-464. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1293
Yuklanmoqda...