Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ШАРҚ ХАЛҚЛАРИ ФАЛСАФИЙ-АХЛОҚИЙ ТАФАККУРИНИНГ МУҲИМ МАНБАСИ ҲАҚИДА (465-468-bet)

Muallif: Тангирбердиев Ш. (Guliston davlat universiteti)
Konferensiya: MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Мақола Шарқ халқлари фалсафий-ахлоқий тафаккури манбаларидан бири – Фахруддин Али Сафийнинг “Латойиф ут-тавойиф” асарининг манбалари, бўлимлари ва асосий ғоялар таҳлилига бағишланган. Калит сўзлар: Сафий, Латойиф, тадқиқот, қўлёзма, манба, ҳикмат, матал. ахруддин Али ас-Сафий Воиз ал-Кошифий ал-Байҳақий (1463/1532) ўз даврининг Фетук адиби, олими, дин ва давлат арбоби эди. Унинг номи, асарлари, мероси Алишер Навоий, Ҳасанхожа Нисорий Бухорий ва улардан кейинги тазкирачилар томонидан алоҳида тилга олинган, шунингдек, унинг асарлари, илмий ахборот ва тавсифлари Ч.Стори, А.Тагирджанов, О.Шчеглова, А.Миклухо-Маклай, Б.Аҳмедов, Ш.Бобохонов, А.Мансурлар мажмуаларида берилган. Алломанинг бой илмий меросининг ўзини ҳам ҳали мукаммал, бир тизимга солинган, изчил ва тугалланган тарзда тадқиқ этилган деб бўлмайди. Унинг меросини Ўзбекистонда Б.Аҳмедов, О.Усмон, Н.Комилов, М.Ҳасаний, Э.Каримов, Ҳожи Сотимхон, Эронда Аҳмад Гулчин Маоний, Жалол Ноиний, Тожикистон ва Россияда Ҳ.Саидов, Ш.Нуриддинов, М.Аҳмадов, А.Тагирджанов, Р.Мусурманкулов, С.Ховарий, М.Феофанова, Б.Сайфутдинов, М.Нематов, Ҳ.Муродов каби олимлар табдил, баъзи жиҳатларини тадқиқ этганлар. Али Сафийнинг шахсий ҳаёти, оила қурганлиги, фарзандлари ҳақида бизнинг қўлимиздаги асосий манба ва тадқиқотларда маълумот йўқ, ёки ҳали аниқланмаган. Фақатгина унинг ўзи “Рашаҳоту айнил ҳаёт” асарида Саъдуддин Қошғарийнинг аммаси ёхуд синглисига уйланиб, Жомийга божа бўлганлигини пирига бағишланган қайдлари ичида маълумот сифатида келтиради: “Махфий қолмасунким, Мавлоно Саъдуддин қуддиса сирраҳунинг валади Бузругворлари Ҳазрати Хожа Калоннинг сулбиййалари бор эди. Ҳазрати Махдумнинг (Жомийнинг) ҳуболаларига (никоҳларига) кириб эрди. Ва яна бири бу ҳарф била хуруфнинг роқимига (Сафийга) ҳавола бўлуб эрди. Ва бу маънода ойтулди. Қитъа [1]: Албатта, Али Сафий ўз даврининг олими, воизи, мутафаккири сифатида анчагина сермаҳсул ижод қилган. Аммо алломанинг асарлари адади тўғрисида турлича маълумотларга дуч келамиз. Масалан, Ҳожи Сотимхон “... ҳозиргача илм оламида унинг (яъни Али Сафийнинг) фақат 5 та йирик асари маълум”лигини қайд этса, Ҳ.Ҳомидий худди шундай, 5 та асари рўйхатини келтиради, Б.Аҳмедов эса 10 га яқин деб кўрсатади, Р.Маҳмудов эса Али Сафийнинг асарларини 20 дан ортиқ деб ёзади. М.Ҳасаний ва Б.Умрзоқлар эса Али Сафийнинг “Рашаҳоту айнил-ҳаёт” билан қўшиб ҳисоблаганда 4 асари номини қайд этадилар ва “...шунингдек, “Фарасномаи Сафий” номли 38 саҳифадан иборат, Ҳажаз баҳрида ёзилган бир шеърий асар ҳам Али Сафий қаламига мансуб, дея таҳмин қилинади”, - деб ёзадилар. Фахруддин Али Сафий меросининг ажралмас қисми, унинг муҳим асарларидан бири кенг халқ орасида «Латоиф ут-тавоиф» ёки «Латоиф уз-зароиф» номлари билан машҳур бўлган рисоласидир. Бу рисола, Али Сафий яшаган XV-XVI асрлардаги Туркистон ва Эрондаги ижтимоий-фалсафий фикр , в оизлик, хотиблик санъати ва тафаккурининг ажойиб намунаси, дарслик ва хрестоматия тарзидаги ёдгорлигидир [2]. Шу нингучун ҳам Али Сафий ўз асари тили, баён усулини ўта лўнд
Bibliografik iqtibos
Тангирбердиев Ш.. ШАРҚ ХАЛҚЛАРИ ФАЛСАФИЙ-АХЛОҚИЙ ТАФАККУРИНИНГ МУҲИМ МАНБАСИ ҲАҚИДА // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.465-468. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1294
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...