ТУРИЗМ ТАЪЛИМИДА ТАНҚИДИЙ ПЕДАГОГИКАНИНГ ЗАРУРЛИГИ (607-609-bet)
Annotatsiya
Ривожланиб бораётган давлатнинг ҳар қандай соҳаси сингари туризм ҳам ўзининг кенг кўламдаги инфратузилмасига эгадир. Туризм таълими ҳамда унинг олиб бориш шакллари ҳам кенг доирада амалга оширилиб, айниқса, бу кўрсаткич саёҳатларнинг энг қайноқ нуқталаридаги давлатларда жадал ўсмоқда. Туризм педагогикаси, туризм психологияси, туризм таълими, танқидий фикрлаш каби тушунчалар ушбу мақолада қонунлар ва тажрибалар асосида ёритилади. Калит сўзлар: Туризм, туризм таълими, туризм педагогикаси, туризм психологияси, саёҳат, ривожланиш, танқидий педагогика. збекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Ипак Ўйўли» туризм халқаро университети ҳамкорлигида жорий йилнинг 25 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида «Туризм ва таълим: ўзаро ҳамкорлик ва тараққиёт йўллари» халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда дунёнинг кўплаб давлатларидан, жумладан, Сингапур, Мўғулистон, Босния ва Герцеговина, Покистон, Португалия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Россия, Саудия Арабистони, Қувайт, Польша, Қирғизистондан ташриф буюрган туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги илғор мутахассис ва олимлар иштирок этишди. Конференция ўз олдига Ўзбекистоннинг туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ягона кўп босқичли тизимини шакллантириш бўйича илмий-услубий ва амалий тавсиялар алмашиш учун халқаро платформа яратиш, шунингдек, мазкур вазифаларни ҳал этишда таълим ва бизнес ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишни мақсад қилиб қўйганди. Нуфузли илмий анжуман доирасида «Ипак йўли» туризм халқаро университети ва Кореянинг «Кёнг Хэ» университети билан ўзаро хамкорлик шартномаси, Қозоғистоннинг Мирас университети билан икки томонлама «Double degree» қўшма дастури меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Жануби-шарқий Осиё мамлакатларининг кўп сонли аҳолиси учун Марказий Осиё қулай туризм маскани ҳисобланади. Айниқса, Хитой, Индонезия, Филлипин каби давлатлардан ташриф буюрадиган сайёҳлар сонининг ошиши Марказий Осиё мамлакатларида янги иш ўринлари сонини кўпайтирибгина қолмай, балки аҳоли даромадининг салмоқли даражада ошишига ҳамда туризмда халқаро интеграциянинг янада кучайишига олиб келади. Самарқанд шаҳрини жаҳон туризмининг илғор марказларидан бири эканлигини инобатга оладиган бўлсак, «Ипак йўли» университети келгусида етиштирадиган профессионал кадрларнинг мамлакатимиз илмий салоҳиятидаги ўрни беқиёс бўлажак. Айтиш жоизки, ушбу конференциядан кўзланган мақсадлар турли-туман бўлишига қарамай, барчасининг муштарак мақсади туризм таълми орқали туристик иқтисодиёт йўналишалрини ҳамда малакали кадрларни ишлаб чиқариб, мамлакатимизни туризм дунёсида янги босқичга кўтарилишига ёрдам беради. Туризм таълимида танқидий педагогиканинг ўрни беқиёс бўлиб, юқорида санаб ўтилган омиллардан ташқари, ёшларда “танқидий иммун тизими” ни шакллантириш, ёт ғояларга қарши индивидуал фикрлашни ривожлантириш энг аҳамиятли жиҳатларидан биридир. «Фикрлаш» -бирор муаммо ҳақида муайян бир хулосага келиш мақсадида мулоҳаз
Bibliografik iqtibos
Исламова Дурдонахон Рустамхон қизи. ТУРИЗМ ТАЪЛИМИДА ТАНҚИДИЙ ПЕДАГОГИКАНИНГ ЗАРУРЛИГИ // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.607-609. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1351
Yuklanmoqda...