НОДИР ТОШЛАР ВА УЛАРНИНГ РАДИАЦИОН-ОПТИК ХУСУСИЯТЛАРИ (257-259-bet)
Annotatsiya
Кристалл материаллар ҳақида, уларнинг табиий ва сунъий турлари ва хусусиятлари ҳақида, илмий тадқиқот марказлари ҳақида маълумотлар берилган. Таянч сўзлар: кристалл, минерал, структура, кварц, олмос, зумрад, пъезокварц, флюорит, радиацион-оптик хусусият, фаза. Ўзбекистонда табиатшунослик илмининг маркази ҳисобланган фанлар Академияси қошидаги Ядро физикаси институтида Ш. Воҳидов номи билан боғлиқ жавоҳиршунос олимлар мактаби ташкил этилдики, мазкур мактаб нафақат Ўрта Осиёда, балки бутун дунёда ўз ўрни ва салохиятига эгадир. Бу мактабда асосан жавоҳирлар-кристалл материалларни ўстириш-синтез қилиш, уларнинг тузилишиструктурасини, рациацион-оптик хусусиятларини текшириш, уларни халқ хўжалигида, фанда ишлатилиш сохаларини аниқлаш каби долзарб муаммолар хал этилади. Одамлар ўтмишда ҳам тошу жавохирлар қадрига етишган. Заргарлар томонидан қирраланган нодир тошлар аста-секин зебу – зийнат буюмларига айлана бориб, бойлик мезони сифатида кўз-кўз қилинадиган бўлган. Олмос, ёқут, гавхар, зумрад, ложувард, топаз, опал каби қимматбахо тошлар ҳақида кўпгина афсона ва ривоятлар тўқилган. Баъзан улар хаётда бахт – саодат тимсоли, беморларни турли хасталиклардан фориғ этувчи воситалар деб хисобланган [1]. Ҳарбий юришларда ғалаба келтирувчи туморлар сифатида тақиб юрилган. Тошлар мустаҳкам, турли шароитлар таъсирига чидамли бўлгани, қуёш нурида товланиб, жилоланиши сабабли қадрлидир. Эндиликда эса бу тошлар халқ хўжалигининг турли соҳаларида энг зарурий хом ашёлар ҳисобланади. Ёқут, иттрий алюминий – гранатлар лазер кристаллари сифатида [2], пьезокварц радиоэлектроникада[3], олмос эса кончиликда бурғу, кескичлар тайёрлашда кенг қўлланилади. Нодир тошларга бўлган талабнинг тез ўсиши мутахассисларни табиий жараёнларни моделлаштиришни ўрганишга мажбур этди. Натижада сунъий олмос, ёқут, кварц, феруза, малахит, сапфир, александрит ва бошқа ўнлаб тошлар сунъий йўл билан синтез қилинди[4]. Хоссалари жиҳатидан табиийларини ҳам орқада қолдирувчи ва табиатда учрамайдиган янги тузилишли минераллар яратилди. Жумладан, бета тузилишли кварц кристали радиацион асосида, яъни нейтронлар билан нурлантирилган затравка асосларида ўстирилди (1-расм). 1-расм. Нейтронлар билан нурлантирилган затравкаларда ўстирилган синтетик кварц кристаллари ва уларнинг гаммалюминесценция спектри. Мазкур кристалл кварцнинг тригонал структурага эга бўлган альфа фазасидан фарқ қилиб, у оддий шароитда табиатда мавжуд бўлмайди ва гексогонал (олти қиррали) элементар ячейкага эга бўлади. Тоза кварц рангсизтиниқ бўлади. Бошқа минералларнинг бирортаси ҳам кварцдек кўп ва рангбаранг тусда жилолана олмайди. Кварцнинг тоғ биллури деб номланган туридан линзалар, бриллиантга ўхшаган тақинчоқлар ясалади. Аметист – бинафша рангли кварц бўлиб, таркибига темир киритилади, уни ёқутдан ҳам афзал кўришган. Ақлни пешловчи, куч-қувват рамзи – деб қабул қилинган. Россиянинг Александров шаҳрида сунъий аметист, бошқа рангли кварцлар ва олмос ҳам синтез қилинмоқда[4,5]. Тутинсимон қора рангли-«тунги тош»морион ҳам кварцнинг а
Bibliografik iqtibos
Мустафакулов А. A.. НОДИР ТОШЛАР ВА УЛАРНИНГ РАДИАЦИОН-ОПТИК ХУСУСИЯТЛАРИ // RAQAMLASHTIRISH SHAROITIDA UZLUKSIZ TA’LIMNI SIFAT VA SAMARADORLIGINI OSHIRISH: MUAMMO VA YECHIMLARI. II-qism. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.257-259. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1419
Yuklanmoqda...