Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ЁШЛАР СИЁСИЙ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ (588-590-bet)

Muallif: Комилов Ж. (Guliston davlat pedagogika instituti)
Konferensiya: Jamiyat barqarorligini ta’minlashda kadrlar salohiyatini yuksaltirishning ijtimoiy-falsafiy muammolari (2026)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Ушбу мақолада ёшларнинг сиёсий маданиятини шакллантиришнинг назарий ва амалий механизмлари таҳлил қилинади. Тадқиқотда ёшлар сиёсий маданиятининг моҳияти, унинг жамият ҳаётидаги ўрни ва ривожланиш босқичлари кўриб чиқилади. Мақолада ёшларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш, уларда ҳуқуқий онглилик ва фуқаролик масъулиятини оширишга қаратилган механизмлар, жумладан, таълим тизими, оммавий ахборот воситалари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотларининг рольи атрофлича ўрганилган. Шунингдек, ёшлар сиёсий маданиятини шакллантиришда дуч келинаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича илмий-амалий тавсиялар берилган. Калит сўзлар: ёшлар сиёсати, сиёсий маданият, фуқаролик жамияти, сиёсий фаоллик, ҳуқуқий онглилик, таълим тизими, ОАВ, жамоат ташкилотлари. угунги тараққий этган анъанавий давлатлар турмуш тарзига, ҳаёт даражасига, иқтисодий ривожланиш кўламига назар ташласак, улар ўзларининг тарихий, миллий Бурф-одатлари, қадриятлари, дунёқараш ва диний эътиқодлари ўз миллий менталитетига мос равишда давлатчилик тизимини яратганлигининг гувоҳи бўламиз. Ана шу маънода биз бугун “Ҳаракатлар стратегиясидан-Тараққиёт стратегияси сари” дадил одимлаётган эканмиз, мамлакат юксалиши, ҳалқимизнинг келажаги нафақат моддий омилларга, балки ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирокига боғлиқ эканлигини ҳам чуқур англамоқдамиз. Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида глобаллашув жараёнларининг чуқурлашуви, улар ўртасида “ижтимоий-ҳуқуқий зиддиятларнинг кучайиб бораётганлиги сабабли дунёдаги 2 миллиарддан ортиқ ёшларнинг”[1] тафаккурини ҳар тамонлама ривожлантириш борасида дунёнинг кўплаб давлатларида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу боис “ёшлар ҳуқуқий ва сиёсий маданиятининг даражаси эртанги кун тараққиётини белгилаб бериши муносабати билан мазкур масала тобора глобал ва долзарб аҳамият касб этмоқда”[2]. Ҳозирги пайтда БМТ Бош ассамблеяси томонидан ёшларни ҳар томонлама фаол этиб тарбиялашга жиддий эътибор қаратилганлиги ОАВ ларида ёритилиб борилмоқда. Шундай экан, ёшлар маданияти, хусусан, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини инновацион-креатив ёндашув асосида оширишга алоҳида эътибор қилиш ва бу борада инновацион усул ва воситаларни ишлаб чиқиш зарурати тобора ортиб бормоқда. Шу боисдан ҳам дунёнинг кўплаб ривожланган мамалакатларида ёшларнинг сиёсий маданиятини креатив ёндашув асосида юксалтиришнинг методологик жиҳатларини ҳар тамонлама таҳлил ва тадқиқ этиш масаласи, хусусан, ёшлар сиёсий маданиятини оширишнинг усул ва воситаларини яратиш бугунги куннинг муҳим масалаларидан бирига айланди. Шунингдек, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирокини кенг таъминлаш мақсадида илмий тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг сиёсий билимдонлик даражасини инновацион-креатив ёндашув асосида ривожлантириш энг муҳим мақсадларидан биридир. Бундай дейишимизга асосий сабаблардан бири “бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизидан ортиғини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этмоқда. Бу миқдор бошқа мамлакатлар кўрсаткичларидан икки ярим баробар кўпдир. Ўзбекистон аҳолиси
Bibliografik iqtibos
Комилов Ж.. ЁШЛАР СИЁСИЙ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ // Jamiyat barqarorligini ta’minlashda kadrlar salohiyatini yuksaltirishning ijtimoiy-falsafiy muammolari. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2026, B.588-590. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1834
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...