MIGRATSIYANING IJTIMOIY-MADANIY JARAYON SIFATIDA JAMIYAT TARAQQIYOTIGA TA‘SIRI (4-6-bet)
Annotatsiya
Мақолада ички миграциянинг кўринишларини, уларнинг цивилизация ва шаҳар маданиятининг шаклланишига таъсири ретрофалсафий очиб берилади. Замонавий шаҳарларнинг қишлоқ, аул, туман аҳолисининг миграциясига таъсири масалалари муҳокама қилинади. Калит сўзлар: Ички миграция, урбанизация, шаҳар маданияти, қишлоқ турмуш тарзи, меҳнат тақсимоти. лмий адабиётларда “ички миграция” деганда шаҳар, қишлоқ, аул, туман Иаҳолисининг турар ёки иш жойини алмаштириши натижасида бир ҳудуд, бир давлат ичида силжиши назарда тутилади. Ушбу силжишлар натижасида “шаҳар ва қишлоқ”, “шаҳар маданияти” ва “қишлоқ турмуш тарзи”, “агломерация”, “урбанизация”, “шаҳарликлар ва қишлоқликлар” каби, ўзининг фалсафий-этимологик ва этнологик моҳиятига эга тушунчалар пайдо бўлган. Маданият тарихи ва этнологик тадқиқотлар кўрсатадики, кишилик жамияти аҳоли агломерацияси, маълум бир ижтимоий-жуғрофий маконда тўпланиши билан боғлиқдир. Ўлкамиз ҳудудларидаги илк шаҳар-давлатлар, яъни Сўғд, Бақтр, антик даврдаги Крит, Афина каби полис-шаҳарлар аҳоли агломерациясининг маҳсуллари эди. Ижтимоий меҳнат турларининг кенгайиши ва аҳамиятининг ошиши кооперацияга бўлган қизиқишни оширди, тўпланиб меҳнат қилиш, ҳамкорликда яшаш, бир бирининг тажрибасидан баҳраманд бўлиш ижтимоий тараққиёт шартига айланди (1;2;3). Меҳнат тақсимоти, касбий дифференциация эса, таниқли социолог Э.Дюркгейм фикрига кўра, “ижтимоий ҳамкорлик ва меҳнат инсоният, жамият, цивилизация” учун кучли катализатор ролини бажардики, кейинги бутун тараққиёт уларга таянади (4, С.147-152). Маданият, тафаккур, онг каби воқеликлар инсоният ҳаётига қанчалик таъсир қилган бўлса, меҳнат тақсимоти, касбий дифференциация ҳам ижтимоий тараққиётга шунчалик кучли таъсир қилган. Мазкур жараёнларда агломерация ва миграциянинг ўрни катта эди. Масалан, эр.авв. III-II минг йилликларга тааллуқли Аргос, Кнос, Фест, Гурниа, Микен шаҳарлари йирик агломерация марказлари сифатида Крит-Микен маданиятини шакллантирган. Ғарбий Европа маданияти ва цивилизацияси ана шу Крит-Микен маданиятидан униб чиққан. Агломерация ва миграция жараёнлари шунчалик кенг эдики, уларни Италия ва Ғарбий Европа халқлари ижтимоий, иқтисодий, ҳатто сиёсий кооперациялашувининг энг муҳим босқичи эди, дейиш мумкин. Шахснинг шаклланишига этномаданий муҳит, турмуш тарзи, қадриятлар тизими, ахлоқий императивлар, оилавий муносабатлар таъсир этади, бу аксиома. Демак, шаҳар кишиси ва қишлоқ аҳолиси ўртасида маълум бир этномаданий фарқлар бўлиши шарт. Қишлоқда шаклланган шахснинг шаҳар талабларига кўниколмай юриши одатий ҳолдир. Қишлоқда ижтимоий муносабатлар доираси чекланган, мулоқот субъектлари саноқли, меҳнат тақсимоти шаҳарникидан кескин фарқ қилади. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бугун шаҳар кишиси бир кунда ўтган асрда қишлоқ кишиси умри бўйи мулоқотга киришган кишилар сонига тенг шахслар билан турли муносабатларга киришади. Супермаркет кассасида ўтирган қизча ёки шаҳар автобусини ҳайдовчи бир кунда ўртача туман аҳолиси сонига тенг кишиларга дуч келади, уларга хизмат қилади. Мулоқот
Bibliografik iqtibos
Алимасов В. А.. MIGRATSIYANING IJTIMOIY-MADANIY JARAYON SIFATIDA JAMIYAT TARAQQIYOTIGA TA‘SIRI // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.4-6. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1894
Yuklanmoqda...