Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ОЛИЙ ҚАДРИЯТ ТИЛСИМИ: ИНСОН ВА ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ (ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ ИЖОДИ МИСОЛИДА) (6-10-bet)

Muallif: Жўраев Нарзулла (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети)
Konferensiya: Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Инсоният глобал аҳлоқий таназзул, қадриятлардан узоқлашиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Худбинлик, манфаатпарастлик, инсоний фазилатларнинг йўқолиб бориши ўзини-ўзи сўндириш кайфиятини чуқурлаштирмоқда. Бу башарият тақдирига таҳдид солмоқда. Инсониятнинг минг йилликлар мобайнида тўплаган қадриятларини барбод этмоқда. Бундай умумпланетар маънавий, аҳлокий, руҳий ўзгаришлар атоқли адиб Ч. Айтматов инсон ва ҳаёт фалсафасининг асосини ташкил этади. Ер шари ҳаммамизнинг, 8 млрд одамзотнинг ягона нажот майдони, бугуни ва истиқболи, саодати ва таназзули билан боғлиқ бўлган умуминсоний ғоя илгари сурилади. Калит сўзлар: глобал, Ер шари, инсон, аҳлоқ, маънавият, фан-техника, цивилизация, генетика, эмбрион, космос, зурриёт, олам, табиат, исён. нсоният ҳаёти ривожланиб боргани сари глобал тараққиёт глобал муаммоларни Иҳам келтириб чиқармоқда. Бугун бир миллат ўз миллий қобиғида тўлақонли, бахтли, саодатли яшаши мумкин бўлмай қолганлигини дунё чуқур англамоқда. Ўзаро бир-бирини тушуниш, бир-бирини англаш, бир-бирини қадрият сифатида баҳолай билиш эҳтиёжи ошиб бормоқда. Маданиятлараро мулоқотнинг қалб билан, онг билан, тафаккур билан ва қолаверса, иймону эътиқод билан боғлиқ эканлигини англаш долзарб масалага айланмоқда. Ана шундай маънавий-руҳий бўҳронлар жараёнида миллати, элати, диний эътиқоди, танасининг ранги ва ақидаларидан қатъи назар умумий хонадонимиз бўлган Ер шарини асраш, унинг истиқболи олдида жавобгарликни чуқур ҳис қилиш Чингиз Айтматов ижтимоий фалсафасининг бутун мазмунига айланган. Инсон виждонини уйғотиш, унинг иймонини жонлантириш, мардлик, жасурлик, инсонпарварлик туйғуларини қўзғатиш ҳисси адиб асарларининг туб моҳиятини белгилайди. Инсон ўзининг инсон эканлигини унутмаслиги, ўзини ўзи қадрият сифатида англаши ва жамият ҳаётида ўзини қадриятга айлантира олиш орзуси Чингиз Айтматов бадиий тафаккурининг таянчи ҳисобланади. Адабиётга маънавий-ахлоқий, маърифий-руҳий эҳтиёж нуқтаи назаридан қарасак, у ҳар бир инсон дунёқараши, ақлий салоҳияти, тафаккур тарзи бевосита ижтимоий моҳиятга эгалигини ва бу моҳият инсониятнинг бугуни ва истиқболини белгилайдиган асос эканлигини чуқур англаймиз. Чингиз Айтматов тасаввурида инсоннинг ҳар томонлама баркамол ривожланиши улкан ижтимоий-тарихий жараён. У доимий равишда ўзини ўзи Фукуяма Ф. Конец истории и последнқй человек. Аст. М.; 2004 бойитиб, ривожлантириб, такомиллаштириб борадиган тирик ҳодиса. Инсоннинг маънавийахлоқий, маърифий-руҳий даражаси жамият моҳиятини, тақдирини белгилайди. Чингиз Айтматов фалсафий тафаккурининг бутун моҳиятини умуминсоний 1 2 қадриятлар ташкил этади. Қирғиз болакайи (“Оқ кема”) ва Жамилага (“Жамила”) ўхшаган бева келинчак сингари оддий одамлар қалби орқали бутун инсоният – у япон бўладими, инглиз бўладими, хитой ё араб бўладими, рус ёки ўзбек бўладими, бундан қатъий назар, инсон кечинмаларини, орзулари ва армонларини, севинчлари ва ситамларини юксак маҳорат билан баён этади ва умуминсоний кечинмалар чўққисини ташкил этади. Шунинг учун Ер юзидаги саккиз миллиард одам Айтма
Bibliografik iqtibos
Жўраев Нарзулла. ОЛИЙ ҚАДРИЯТ ТИЛСИМИ: ИНСОН ВА ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ (ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ ИЖОДИ МИСОЛИДА) // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.6-10. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1895
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...