Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ЭМИГРАЦИЯ ВА ИММИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАЪСИРИ (22-24-bet)

Muallif: Ярбаев Х. Х. (Guliston davlat pedagogika instituti)
Konferensiya: Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Мақолада миграция жараёнларининг жамият барқарорлигига ижобий ва салбий таъсирлари, аҳоли миграциясини келтириб чиқарувчи объектив ва субъектив сабаб ва омиллар, эмиграция ва иммиграция жараёнларининг турли асосларга кўра таснифи ҳамда уларнинг ўзига хос белгилари, кўчиб юрувчи инсонларнинг биологик ва ижтимоий ташувчанлик хусусиятлари, миграция жараёнларининг таъсир доиралари атрофлича таҳлил қилинган. Таянч тушунчалар: жамият барқарорлиги, миграция, эмиграция, иммиграция, кўчиш, иқтисодий, сиёсий, диний, географик, таълим, саломатлик омиллари, қонуний миграция, ноқонуний миграция. изга маълумки, инсоният тарихий тарақиётининг барча босқичларида турли объектив ва субъектив омиллар туфайли инсонлар бир макондан иккинчи маконга Б жамоавий ва индивидуал тарзда кўчиб юрган ёки харакатланган. Инсонларнинг бундай кўчиб юриш ходисаси миграция тушунчаси билан ифодаланади. Инсонлар ёки улар жамоасининг бундай кўчиб юриши давлатлараро, худудлар ва қишлоқ, шаҳарлар доирасида ихтиёрий ёки мажбурий тарзда юз беради. Ихтиёрий миграция – инсонлар ёки улар жамоасининг яшаш шароитларини яхшилаш, юқори даромад манбаига эга бўлиш, саломатлигини тиклаш, билим олиш, аввалги яшаш худудларига қайтиш, миллий мансублигига қараб доимий яшаш манзили танлаш, саёҳат қилиш ва шу каби мақсадларда кўчиб юришидир. Мажбурий миграция эса, табиий ва техноген ҳодисалар, иқлим шароитларинг кескинлашуви, бузилган хуқуқ ва эркинликларни тиклаш, сиёсий, миллий ва диний тусдаги низолар, давлатлар ўртасидаги урушлар таъсирида юз берадиган инсонлар ва улар гуруҳининг мажбурий тарзда яшаш жойини тарк этишидир. Икки ҳолатда ҳам инсон ва уларнинг гуруҳлари маълум бир давлат, минтақа, қишлоқ ёки шаҳарларнинг чегараларини кесиб ўтади. Шу нуқтаи назардан миграциянинг икки тури ажратилади: -эмиграция, бу мамлакат ёки худуд чегарасидан чиқиб кетиш. -иммиграция, мамлакат худудига кириб келиш. Эмиграция жараёни иштироклари эмигрантлар, иммиграция жараёни қатнашчилари эса иммигрантлар деб аталади. Миграция жараёнига бағишланган адабиётлар ва тадқиқотларда мазкур ходиса келиб чиқиши ва юз беришига кўра қуйидагича тавсифланади. 1.Уюшганлигига кўра - уюшган ва уюшмаган. Уюшган миграцияда инсонлар жамоаси, уюшмаган миграцияда алохида инсон ёки тарқоқ ҳолдаги бир нечта инсонлар иштирок этади. 2.Давомийлигига кўра - доимий ва вақтинчалик. Вақтинчалик миграциянинг ҳам бир неча кўринишлари мавжуд, (мавсумий, ўқиш ёки саёҳат даврида) 3.Қонунийлигига кўра - қонуний ва ноқонуний. 4.Сабабларига кўраиқтисодий, сиёсий, диний, оилавий, демографик, географик, иқлим ўзгаришлари ва бошқалар. Эмиграция ва иммиграция жараёнларининг бир мамлакат доирасида жамият барқарорлигига таъсирини таҳлил қиладиган бўлсак, одатда олий маълумотли, муайян мутахасссислик ва малака кўникмаларига эга бўлган эмигрантлар нафақат мамлакат ҳудудини тарк этади, балки кетган давлатида яшаш ва иш жойи топиб доимий қолишни режалаштиради. Оқибатда кўпгина ривожланиш йўлига энди қадам қўяётган, яъни иқтисодий жиҳатдан қудратли бўлмаган, сиёсий ни
Bibliografik iqtibos
Ярбаев Х. Х.. ЭМИГРАЦИЯ ВА ИММИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАЪСИРИ // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.22-24. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1899
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...