Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА МИГРАЦИЯ ТУШУНЧАЛАРИНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ (25-28-bet)

Muallif: Суропов A. Ф. (Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси)
Konferensiya: Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Ушбу мақолада инсон ҳуқуқлари ва миграция тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги, мигрантларнинг инсон ҳуқуларини ҳимояланиш кафолатлари ҳамда мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий ва халқаро механизмлар таҳлил қилинди. Калит сўзлар: миграция, инсон ҳуқуқлари, мигрант, миграцион жараён, фуқаролиги бўлмаган шахслар, ноқонуний мигрант, чет эликлар, мигрантларнинг инсон ҳуқуқлари, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар. амонавий глобаллашаётган дунёда миграция жараёнларини тартибга солиш барча мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиётида энг долзарб ва устувор Звазифа бўлиб қолмоқда. Аҳоли миграциясининг жадал ривожланиши дунёнинг кўплаб мамлакатларининг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, демографик ва маданий ривожланишига, шунингдек иммиграция ва меҳнат ресурсларини тақсимлаш жараёнларига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Лотинча “migration” сўзи ҳаракат деган манони англатади. Ушбу атама қонуний ва ноқонуний мигрантлар, меҳнат мигрантлари, шунингдек, мақоми ёки ҳаракатланиш воситалари халқаро ҳуқуқда аниқ белгиланмаган шахсларни ифодалайди. Халқаро миқёсда “мигрант” атамасининг умумий қабул қилинган таърифи мавжуд эмас. Шу ўринда, Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан “мигрант”– бу халқаро ҳуқуқда мамлакат ичида ёки халқаро чегара орқали ҳаракат қилувчи, вақтинча ёки доимий равишда ва турли сабабларга кўра яшаш жойини тарк этган шахс деб таснифланади. Халқаро мигарция ташкилотнинг маълумотномасига кўра, миграция “аҳолининг халқаро чегара орқали ёки мамлакат ичида давомийлиги, таркиби ва сабабларидан қатъи назар ҳаракатланиш жараёни” деб номланади. Миграциянинг биринчи илмий таърифи инглиз географи Е. Равенштейн томонидан берилган бўлиб, унга кўра, миграция – “инсон яшаш жойини вақтинча ёки доимий ўзгартириши” деб таснифланган . П.Р.Стокер миграциясини аҳолининг ҳаракатчанлиги, унинг келгусида тармоқ, ҳудудий, касбий ва ижтимоий муносабатда мамлакат ичидаги ҳаракати сифатида таснифлайди . Миграция соҳасида алоҳида тадқиқотлар олиб бораётган ўзбек ҳуқуқшунос олимлари, хусусан, Л.Х.Исоқов жисмоний шахснинг бир давлатдан бошқасига, шунингдек ўз давлати ҳудудида доимий ёки вақтинчалик, ихтиёрий ёки мажбурий кўчишини миграция деб таърифласа, Б.И.Эгамбердиев эса миграцияни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий яшаш жойини турли сабабларга Справочник по терминологии в области миграции (русско-английский). Москва, 2011. С. 66. Ravenstein E.G. The Laws of Migration, Journal of the Statistical Society of London, Vol. 48, No. 2 (June, 1885). P. 167-235. Стокер П. Работа иностранцев: Обзор международной миграции рабочей силы; – М.: Academia, 1995. – С.78. Исоқов Л.Х. Ўзбекистонда миграция соҳасидаги давлат бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий асослари. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (Doctor of philosophy) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация. Тошкент. 2020. – Б. 139. кўра мамлакат ҳудуди ёки унинг ташқарисига доимий ёки вақтинчалик ўзгартириши деб ҳисоблайди. Ушбу фикрларга қўшилган ҳолда,
Bibliografik iqtibos
Суропов A. Ф.. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА МИГРАЦИЯ ТУШУНЧАЛАРИНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.25-28. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1900
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...