МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИНИНГ МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ (31-34-bet)
Annotatsiya
Ушбу мақолада меҳнат миграцияси бугунги куннинг мураккаб глобал ҳодисасига айланиб бораётганлиги, меҳнат миграцияси жараёнларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларга қулай шарт-шароитларни яратиш, шу жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари таҳлил қилинган. Калит сўзлар: демографик муаммо, глобаллашув, миграция, мигрант, интенсив, реинтеграция, миграция жараёнлари, миграциянинг уюшган шакллари, меҳнат миграцияси тушунчаси, қонуний миграция, ёшлар миграцияси, асосий меҳнат ресурси ХІаср жаҳон иқтисодиётининг интеграциялашуви ва либераллашуви жараёнида меҳнат миграциясининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги Хаҳамияти ва кенг жамоатчиликнинг унга бераёган эътибори йилдан-йилга ортиб бормоқда. Айниқса, меҳнат ресурсларига бой ва халқаро меҳнат миграциясининг асосий иштирокчиларидан бирига айланган Ўзбекистон учун меҳнат миграцияси муаммолари муҳим аҳамият касб этади. Меҳнат ресурсларини шакллантиришда миграция муҳим аҳамияга эга бўлиб, бу меҳнат ресурсларини ҳудудлар ва тармоқлар ўртасида қайта тақсимлашга олиб келади. Бироқ, миграция ҳажми, унинг йўналишлари ҳар доим ҳам мамлакат иқтисодиётининг эҳтиёжларига мос келмайди. Миграциянинг ижобий томони шундаки, у меҳнат қобилиятлари, тажриба алмашинувини осонлаштиради, кадрларнинг янгиланишига олиб келади, шахсиятнингривожланишига ёрдам беради ва меҳнат ресурсларини минтақалар ва секторлар бўйича янада оқилона тақсимлашга ва улардан янада самарали фойдаланишга ёрдам беради. Миграциянинг меҳнат ресурсларига таъсири, шунингдек, мигрантларнингинтенсивлиги ва тузилиши (уларнинг касбий малакаси ва маълумот даражаси, ёши, жинси) билан ҳам белгиланади. Кирувчи оқим чиқувчи оқимдан ошиб кетган ҳудудларда ресурслар таркибидаги ёш гуруҳларнинг улуши кўпаймоқда,шу жумладан бандлик даражаси юқори бўлганлар ва аксинча, чиқувчи оқим кўп бўлган жойларда ушбу нисбат камаяди. Демографик муаммони ва меҳнат бозори билан чамбарчас боғлиқ муаммолар минтақаларда, умуман мамлакатда мигрантларни Россия жамиятига қўшишга қаратилган миграция сиёсатини амалга оширишда ҳал қилиниши мумкин. Бунинг учун аҳоли пункти ҳудудида кўчиш, жойлашиш ва мослашув жараёнини ташкил қилишнинг самарали механизмларини яратиш керак. Инсон ресурсларининг минтақалар вамамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши асосий манбаига айланиши миграция муаммоларини ўрганиш аҳамиятини кучайтиради . Ўзбекистонда меҳнат ресурсларининг ҳаракатланишини, аҳолини ҳудудий жиҳатдан ҳаракатчанлиги тенденцияларига мос келувчи ва иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартириш шароитларига мутаносиб йўналишларининг самарали амалга ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Меҳнат миграцияси жараёнларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларга қулай шарт-шароитларни яратиш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакаси
Bibliografik iqtibos
Сайдиев Суярбек Амруллаевич. МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИНИНГ МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.31-34. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1902
Yuklanmoqda...