XALQARO MIGRATSIYANING MAFKURAVIY JARAYONLARGA TA‘SIRI (46-48-bet)
Annotatsiya
Мақолада қишлоқ ёшларининг шаҳарларга келиши билан боғлиқ ижтимоий миграцион жараёнлар (таълим миграцияси) масалалари таҳлил қилинади. Калит сўзлар: миграция, таълим миграцияси, ёшлар, шаҳар, қишлоқ, маданият, урбанизация, кўчиш. ишлоқ ёшларининг махсус таълим олиш, касб - кор орттириш билан боғлиқ шаҳарларга келиши, қолиб кетиши ёки шаҳар муҳитига адаптациялашувини Қ"таълим миграцияси" дейиш мумкин. Илмий адабиётларда миграцияга турли таърифлар берилади, унинг илмий-этимологик талқинлари келтирилади. Уларда ички ва ташқи, миллий ва халқаро, иш ва оила билан боғлиқ кўринишлари борлиги қайд этилади (1;2;3;4). Лекин улар ичида "таълим миграцияси" деган тушунча учрамайди. Ваҳоланки, қишлоқ ёшларининг шаҳарларга кўчиб ўтиши, миграцияси аввало уларнинг махсус таълим олиш, замонавий касб-кор эгаллаш мақсадлари билан боғлиқдир. Демак, таълим миграцияси қишлоқ ёшларининг шаҳарларга кўчиб келишини характерловчи бош омилдир. Биз қишлоқ ёшларининг барчаси таълим миграцияси таъсирида турар жойини ўзгартиради, қишлоқ ҳаёт тарзини шаҳар маданиятига, урбанизациясига алмаштирди, деган кескин фикрни билдиришдан йироқмиз. Иккинчи бош омиллардан бири меҳнат миграциясидир. Қишлоқ жойларида иш ўринларининг камлиги, меҳнат ҳақининг пастлиги, қўл меҳнатининг устуворлиги қишлоқ ёшларини шаҳарларга қатнашга мажбур қилади.Меҳнат миграцияси ўзининг хусусиятларга, ижтимоий-психологик мотивлар ва установкаларига эга, шу боис у алоҳида тадқиқ этиладиган мавзудир. Бизнинг диққатимиз таълим миграциясига қаратилгандир. Қарши давлат университетига 1992 йили асос солинган бўлиб, унда 26 факультет мавжуд. Бугун унда 21,5 мингдан зиёд талаба таълим олади. Мазкур талабаларнинг 75-80 фоизи, туман ва қишлоқ жойларидан келган ёшлардир. Бу кўрсаткичлар, бизнинг ҳисобкитобларимиз ва кузатишларимизга кўра, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида 65 фоизни, Тошкент ахборот-технологиялар университетининг Қарши филиалида 40-45 фоизни, Тошкент кимё-технологиялар институтининг Шаҳрисабз филиалида 70 фоизни, Қарши Халқаро университетда эса 55 фоизни ташкил этади. Демак, Қашқадарё вилоятидаги олий ўқув юртларига таълим олаётганларнинг асосий қисмини туман ва қишлоқ ёшлари ташкил қилади. Бу таълим миграциясига жиддий таъсир кўрсатаётган ижтимоий омилдир. Эътиборли жиҳати шундаки, қишлоқ ёшлари-талабалари ичида қизларининг сони ошиб бораётгани кузатилади. Масалан, Қарши давлат университетига 2021/2022 ўқув йили бакалавриатга ҳужжат топширганларнинг 47 фоизи, 2022/2023 ўқув йилида 48 фоизи, 2023/2024 ўқув йилида эса 51,5фоизи хотин-қизлар бўлган. Умуман, Қашқадарё вилояти ёшларида замонавий билим ва касб-кор эгаллашга бўлган қизиқиш ҳатто шўролар пайтида ҳам юқори бўлган. Таълим миграцияси турли вилоятлар ва олийгоҳларда турлича намоён бўлади. Масалан, у Сурхондарё вилоятидаги олийгоҳларда ўртача 38-40 фоизни, Қашқадарё вилоятида 60-62 фоизни, Тошкент шаҳрида 63-65 фоизни ташкил қилади. Демак, қишлоқ ёшларида шаҳарда, айниқса пойтахтда махсус билим олишга интилиши юқори. Бу ижтимоий-маданий тараққи
Bibliografik iqtibos
Алимасов Виктор, Жумаев Баҳром. XALQARO MIGRATSIYANING MAFKURAVIY JARAYONLARGA TA‘SIRI // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.46-48. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1907
Yuklanmoqda...