ҲИНД ВА ХИТОЙ ХАЛҚЛАРИНИНГ УРФ-ОДАТ, АНЪАНА, ҚАДРИЯТЛАРИГА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ (56-58-bet)
Annotatsiya
Ушбу мақолада муқаддас Авесто китоби ва унинг Ҳиндистонга бориб қолиши сабаблари мисоллар асосида келтирилган. Қолаверса Хитой халқи ижтимоий ҳаётига Будда таълимотининг кириб бориш сабаблари келтириб ўтилган. Калит сўзлар: миграция, мажбурий миграция, ихтиёрий миграция, урф-одат, анъана, маросим, қадрият, ахлоқ, дин, Зардўштийлик, Авесто, Будда, иеороглиф, синкретик ва б. жтимоий тараққиёт давомида муайян ҳудудлардаги маданий, маърифий, ижтимоий, ахлоқий, сиёсий жараёнлар ривожига аҳоли миграциясининг Итаъсирини бевосита кузатишимиз мумкин. Бу жиҳатлар халқлар маданий ҳаётида урф-одатлар, анъаналар у ёки бу миллат, халқ, этносга тегишли урфодат, анъана, қадриятларнинг ўзига хос кўриниши сифатида ўзаро уйғунлашиб (синкретик), борганлигида кўринади. Бу тарихан бир ҳудудда яшаётган ва уларга келиб қўшилган этнослар тилларининг ўхшаш жиҳатларида, маданияти қоришиқлигида, диний-ахлоқий қарашларининг муштараклигида яққол намоён бўлади, десак хато эмас. Жумладан, қудратли Хоразм диёрида вужудга келиб, вазият тақозосига кўра Ҳиндистон заминига етиб бориб, уларнинг муқаддас динларидан бирига айланган Зардўштийлик ҳамда Авесто. Ёки Будда динининг Марказий Осиёдан Хитой ҳудудига кириб бориб тараққий этиши бевосита миграция жараёнлари билан боғлиқ ҳодисадир. Ўз навбатида бу ўринда миграция жараёнларининг мажбурий ёки ихтиёрий бўлганлигини ҳам назардан қочирмаслик керак. Қай ҳолатда бўлган бўлсада, бу халқларнинг келгусидаги турмуш тарзи, маданияти, дини, ахлоқий қарашларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатган. Хоразмшоҳ 4-5 кундан кейин Ходаркатга номаълум қуролли кишилар хужум қилганлигини, қаршилик қилган барча коҳин ва роҳибларни ҳам ўлдирганлигини, муқаддас Авесто китоби ўғирлаб кетилганлиги тўғрисидаги хабарни эшитди. Аслида Искандар Зулқарнайн Хоразм ерларини босиб олганда муқаддас Авесто китобини ҳам қўлга киритишни мақсад қилган эди. Шу сабабдан Хорамшоҳ Фаразмонга 500 кишилик македон аскарларидан ушбу китобни бериб юборишни амр этади. Хоразмшоҳнинг вазири доно Вохумон бу жараёнда беэътибор бўлмай агарда душман қўшини билан шаҳарга кириб муқаддас манбани олишса бу халқнинг нафратига сазовор бўлишини уқтиради. Буни эшитган бир гуруҳ оломон китобни бермаслик учун уни ўғирлаб кетишади. Барибир Искандар Зулқарнайн уни қўлга киритиб ўтда ёқишга амр этади. Бироқ муқаддас манбани ўтда ёқмоқчи бўлган Искандар Зулқарнайн китобни устози Арасту ўқий олишини билгандан сўнг фикридан қайтиб, бу китобни 500 кишилик аскарлар билан македонияга юборишга аҳд қилади. Ушбу аскарлар ўша давр халқи учун жонидан ҳам азиз бўлган муқаддас манбасини олиб кетиши албатта Хоразмнинг мард ва жасур халқига ёқмаган. Шу сабабдан бир гуруҳ фидойи кимсалар саркарда Барзин Кўх атрофида бирлашиб, пайт пойлаб йўлда кетаётган карвонга хужум қилиб, муқаддас манбани қўлга киритишган. Айрим манбаларда улар 21 та китобни айрим манбаларда эса 14 китобни қўлга киритишганлиги қайд этилади. Улар учун ягона нажот Искандар зулмидан ҳоли бўлган ҳудуд Ҳиндистон бўлиб, Эрон тоғ йўллари орқали ўша ёққа қ
Bibliografik iqtibos
Юсуфалиев Орзимурод. ҲИНД ВА ХИТОЙ ХАЛҚЛАРИНИНГ УРФ-ОДАТ, АНЪАНА, ҚАДРИЯТЛАРИГА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.56-58. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1911
Yuklanmoqda...