ГЛОБАЛЛАШУВ ДАВРИДА МИГРАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-АХЛОҚИЙ МУАММОЛАРИ (61-64-bet)
Annotatsiya
мақолада глобаллашув давридаги миграция жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари,уларнинг ахлоқий муҳитга таъсири тадқиқ этилган.Ҳозирги даврдаги миграцион жараёнларнинг ахлоқий моҳияти, глобаллашув давридаги миграциянинг ахлоқий муаммолари, уларнинг сабаб ва оқибатлари очиб берилган.Ўзбекистоннинг миграцион сиёсати хавфсиз, тартибли ва қонуний миграцияни таъминлашга қаратилган миграцион сиёсати каби масалалар таҳлил этилган. Калит сўзлар: Миграция, ахлоқий муҳит, маънавий иммунитет, субмаданият, деградация, глобаллашув, хавфсиз миграция, қонуний миграция играция инсоният ижтимоий ҳаётининг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб, у нафақат одамларнинг оддий механик ҳаракати, балки жамият Мҳаётининг кўплаб жабҳаларига таъсир қилувчи мураккаб ижтимоий жараён сифатида қаралади. Миграция инсоният тарихида муҳим роль ўйнади.Бу аҳолининг янги ерларга жойлашиши, ерларнинг хўжалик жиҳатдан ўзлаштирилиши, иқтисодий ривожланиш, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши, ирқлар, тиллар ва халқларнинг таълим олиши ва аралашиш жараёнлари билан боғлиқ. XX-аср давомида миграция оқимларининг интенсив кенгайиши кузатилди ва XXIасрнинг бошларида миграция ҳодисаси барча глобал ўзгаришларнинг таркибий омилига айланди. Дарҳақиқат, глобаллашувнинг ўзи бу жараённи сезиларли даражада кучайтирди. Бу эса миграция жараёнларини тартибга солишда иштирок этувчи халқаро субъектлар манфаатлари мувозанатига эришиш ва сақлашга ёрдам берадиган миграция сиёсатига янги ёндашувларни талаб қилди. Ҳозирги замонда глобаллашув туфайли аҳоли миграцияси жараёнлари тобора жадаллашиб, янгича моҳият касб этмоқда. Мазкур феноменнинг таъсирида глобал ахлоқий муҳитнинг трансформацияга учраши, мигрантларнинг умумбашарий ахлоқий қадриятлар, норма ва принципларни ўзлаштириши ҳамда реципиент жамият ахлоқий муҳитига мослашувидаги қийинчиликлар, иммигрант жамиятда муҳожирларга нисбатан беқарор, бағрикенг бўлмаган муносабатнинг шаклланиши, мигрантларнинг одам савдоси, турли ақидапараст ва экстремистик гуруҳлар, «оммавий маданият»нинг зарарли таъсирларига тушиб қолиши, уларнинг индивидуализм, космополитизм, нигилизм каби зарарли иллатларнинг ташувчиси бўлиб қолаётганлиги каби ахлоқий муаммоларга ечим топиш заруратга айланиб бормоқда. Давлатимизнинг ташқи миграцион сиёсатида муҳожир сифатида чет элда юрган юртдошларимизнинг ҳар қандай вазиятда ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқароси эканлигини ҳисобга олган ҳолда, мигрантларга ҳар томонлама кўмак бериш, бошқа давлатлардаги ўзбек диаспоралари билан самарали ҳамкорлик қилиш, хориждаги ватандошларимизнинг маданий, эстетик, ахлоқий эҳтиёжларини қондириш каби вазифаларга давлатнинг фуқаролар олдидаги ахлоқий мажбурияти сифатида ёндашилмоқда. Мамлакатимизнинг миграцияга оид сиёсатида ўзига хос стратегия ишлаб чиқилган бўлиб, «бу борада тақдим этилаётган стратегия асосида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, улар қаерда эканликларидан қатъий назар, ишончли ҳимоясини таъминлаш масаласи турибди» [1]. Бугунги кунда долзарб аҳамият касб этаётган в
Bibliografik iqtibos
Ё.Ш.Туропов. ГЛОБАЛЛАШУВ ДАВРИДА МИГРАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-АХЛОҚИЙ МУАММОЛАРИ // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.61-64. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1913
Yuklanmoqda...