Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА МАДАНИЯТЛАР ТАЪСИРИ (94-100-bet)

Muallif: Ибрагимов Солижон Эргашович
Konferensiya: Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Ушбу мақолада глобаллашув жараёнида маданиятлар алмашишига олиб келиши ва айни пайтда, Ғарб оламида юзага келган “оммавий маданият”нинг мамлакатимизга кириб келиши ва ёшлар тарбиясига хатарли тахдиди хамда ёшларимизда мафкуравий иммунитетни шакллантириш хақида сўз боради. Калит сўзлар: глобал маданият, ўзликни англаш, “Оммавий маданият”, ахборот хуружи, мафкуравий иммунитет, ахлоқий бузуқлик, индивидуализм, эгоцентризм. угунги кунда халқаро майдонда турли сиёсий кучлар ўзининг миллий ва стратегик режаларига эришиш учун “Эркинлик ва демократияни олға силжитиш” ниқоби Бостида амалга ошираётган, узоқни кўзлаган сиёсатнинг асл моҳияти ва мақсадларини ўз вақтида сезиш, англаш катта аҳамият касб этишини, қудратли давлатлар томонидан муайян давлатларга, ер ости, ер усти бойликларига эга бўлган ҳудудларга нисбатан олиб борилаётган ғаразли сиёсати ўша ердаги тинч ҳаётни издан чиқараётганлиги сир эмас. Бутун жаҳонда глобаллашув жараёнларининг кучайиб бориши билан Ер юзида тинчлик-барқарорликни сақлаш, аҳоли фаровонлиги, унинг муносиб турмуш даражаси, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш, умумбашарий муаммолар билан биргаликда, миллий маданият, санъат ва урф-одатларни сақлаб қолишдек масалалар ҳам кун тартибига чиқмоқда. Глобаллашув жараёни билан боғлиқ зиддиятлар, маънавият ва маданият соҳасида яққол намоён бўлмоқда. “Шу жиҳатдан глобаллашувга бутун дунёни қамраб олган маданий инқилоб деб таъриф бериш ҳам мумкин” [1,5]. Халқимизнинг маънавий оламини бундай таҳдидлардан асраш, ўта мураккаб бир замонда халқаро майдонда содир бўлаётган жараёнларнинг туб моҳиятига етиб бориш, улар ҳақида холис ва мустақил фикрга эга бўлиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир. Глобаллашувнинг салбий жиҳатлари асосида миллий маданиятлар ва қадриятларнинг емирилиши, инсонларнинг миллий идеалларини ўзгариши, ѐшлар тарбияси билан боғлиқ салбий ҳолатлар, анъанавий жамиятларда яшаѐтган аҳоли ўртасида, хусусан кўп миллатли таркибга эга аҳоли ўртасида миллий, диний, ғоявий негизда қарама-қаршиликларни юзага келмоқда. Зеро, «...ҳозирги вақтда дунѐнинг турли минтақаларида маданиятлараро ва динлараро кескинлик кучайиб бормоқда, миллатчилик, диний муросасизлик бош кўтармоқда. Бу иллатлар давлатни емириб, жамиятни парчалаб, радикал гуруҳ ва оқимлар учун мафкура базасига айланмоқда,-деб таъкидлайди Ш.Мирзиѐев, -ана шундай мураккаб вазиятда мамлакатимизда турли миллат ва динга мансуб инсонлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш биз учун борган сари муҳим аҳамият касб этмоқда[2]». Шу боис, ҳар бир мамлакат ўзининг ички сиѐсатида жамият аъзоларида маданиятлараро мулоқот кўникмаларини шакллантириш борасидаги тарғибот ишларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда Глобаллашувнинг натижалари (ижобий жиҳатлари) ва оқибатлари (салбий жиҳатлари) миллий маданият ва маънавият, миллий қадриятлар тизимига таъсир этиши табиий. Ҳозирда глобаллашув шароитида юзага келаётган универсаллашув, бир томондан, барча миллатлар учун тараққиётнинг бир хил қолипларини тақозо этса ̧ иккинч
Bibliografik iqtibos
Ибрагимов Солижон Эргашович. ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА МАДАНИЯТЛАР ТАЪСИРИ // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.94-100. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1923
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...