Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

AHOLI MIGRATSIYASINING IJOBIY VA SALBIY JIHATLARI: MUAMMO VA YECHIMLAR (103-108-bet)

Muallif: Туляганов Абдуманноп Абдужаббарович (Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти)
Konferensiya: Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
муаллифлар мақолада қонуний ва ноқонуний миграция масалаларининг долзарб бўлиб бораётганлиги, хавфсиз, тартибга солинган ва қонуний миграциянинг глобаллашув жараёнларида қандай оғишмаларга эгалиги ва Ўзбекистон Республикасида бундай масалаларга қандай қарашлар ва ёндошувлар мавжудлиги тўғрисида фикр юритганлар. Калитли сўзлар: миграция, мигрант, глобаллашув жараёнлари, миграциянинг турлари, мигрантларнинг меҳнати, мигрантларни ҳимоялаш, БМТ, ЖСТ, Ўзбекистон Республикаси. играция – инсоннинг ўзи ва фарзандлари учун муносиб, хавфсиз ва тинч ҳаётга интилиши туфайли ўз ватанидан кўчиб чиқишидир. Меҳнат Ммигрантлари нафақат хорижий давлат, балки ўзлари мансуб бўлган давлат иқтисодиёти ривожланишига ҳам катта ҳисса қўшади. Миграция жараёнлари бутун бошли мамлакатларнинг хозирги аҳволи ва келажагини белгилаб бера оладиган тасирчан воеликка айланиб бормоқда. Миграция инсониятнинг ўзи каби қадимги тушунчалардан бири десак, хеч муболага бўлмайди. Тарих давомида одамлар яхшироқ ҳаёт излаш, можаролардан қочиш ёки хавфсизликни излаш ёки шунчаки янги имкониятлар топиш учун кўчиб келган. Қадимги Греция ва Рим, Византия, Сомонийлар, Амир Темур ва Темурийлар салтанатида мигрантларнинг кўчиб келиши билан боғлиқ жиддий жараёнлар кечганига гувоҳ бўлиш мумкин. Умумий маънода миграция бир жойдан иккинчи жойга кўчиш жараёнидир. Ҳуқуқшунослик фанида миграция – қишлоқдан шаҳарга, маълум бир мамлакатдаги бир туман ёки вилоятдан ўша мамлакатдаги бошқасига ёки бир мамлакатдан янги мамлакатга кўчиб ўтишдир. Миграция бу ҳаракатни ўз ичига олади. Аксинча, мигрант контекстга қараб бир ёки бир нечта сабабларга кўра шундай тасвирланган шахсдир. Кўп ҳолларда “мигрантлар” миграциянинг қайсидир шаклини ўз зиммаларига олишса-да, бу ҳар доим ҳам шундай эмас. Баъзи ҳолларда, ҳеч қачон миграцияни амалга оширмаган одамлар мигрантлар, деб аталиши мумкин. Масалан, чет элда туғилган одамларнинг болалари, одатда, иккинчи ёки учинчи авлод мигрантлари, деб аталади. Бу ҳатто фуқаролик йўқлиги билан боғлиқ вазиятларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин, яъни бутун гуруҳлар бир мамлакатда туғилиб ўсган бўлишига қарамай, фуқароларнинг бир қисми фуқароликни олиш имкониятига эга эмас. Бундай одамларни расмийлар ҳатто тартибсиз муҳожирлар, деб ҳам аташлари мумкин. Кўпчилик миграция мунтазам, хавфсиз ва тартибли – минтақавий йўналтирилганлиги ва кўпинча иш билан бевосита боғлиқлиги одамларни ажаблантириши мумкин. Миграция билан боғлиқ эътиборни тортадиган нарса ҳикоянинг фақат бир қисмидир. Миграция – бу нотўғри маълумотлар ва сиёсатлашдан чуқур таъсирланган муаммо бўлиб, ҳукмрон ғоялар миграциянинг мувозанатли, аниқ ҳисобларидан – унинг оддий ҳақиқатларидан ҳам, вазиятга хос бўлган мураккаб воқеликлардан ҳам узоқда. БМТнинг 2024-2028 йилларга мўлжалланган янги стратегик режаси қуйидаги учта соҳада муҳим аҳамиятга эга: ҳаётни сақлаб қолиш ва ҳаракатдаги одамларни ҳимоя қилиш; кўчириш учун аҳолини сафарбар қилиш ечимлари ва мунтазам миграция учун йўлларни осонлаштиришдан иборат бўлган . Бугунги дунё мамлакатл
Bibliografik iqtibos
Туляганов Абдуманноп Абдужаббарович. AHOLI MIGRATSIYASINING IJOBIY VA SALBIY JIHATLARI: MUAMMO VA YECHIMLAR // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.103-108. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1925
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...