МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ОҚИБАТЛАРИГА ОИД АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР (109-110-bet)
Annotatsiya
Мақолада миграция жараёнларининг мамлакатлардаги ижтимоий ҳолатга таъсири, оқибатлари, мамлакатимизда ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида қилиниши лозим бўлган вазифалар ёритилган. Калит сўзлар: миграция, иммиграция, меҳнат муҳожири, миграция омиллари, ижтимоий оқибатлари, миграция мотивлари. р юзида инсоният яшай бошлагандан буён аҳолининг сайёра бўйлаб тарқалиши узоқ давом этган миграциянинг натижаси ҳисобланади. Олимларнинг тадқиқоти Ебўйича Ер шарининг турли минтақаларида аҳолининг кўчиб ўтиши, яшай бошлаши минглаб йиллар давом этган жараённинг ҳосиласи ҳисобланади[1.46]. Шу борада аҳоли Ер юзаси бўйлаб нотекис тақсимланган. Миграция ички ва ташқи миграцияга бўлинади. Аммо унинг мотивлари турлича фарқланади. Инсоният тарихида миграциянинг турли кўринишлари содир бўлган. Аҳолининг халқаро миграцияси – аҳолининг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойига эга бўлиш мақсадида бир давлатдан бошқа давлатга кўчиш жараёни. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мезонларига кўра, агар мигрантнинг хорижда бўлиш муддати бир йилдан ошса, миграция халқаро миграция ҳисобланади [2]. Миграция оқимларининг шаклланишига турли ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг кенг доираси иштирок этади, миграция ҳаракатига таъсир этувчи иқтисодий, демографик, табиий-географик, этносиёсий, экологик ва бошқа омиллар мавжуд. Ландшафтларнинг ўзгариши миграцияга кучли таъсир қилган [3]. Табиий омиллар – иқлим, географик, тупроқ, экологик шароитлар. Улар миграцияга нафақат бевосита балки билвосита таъсир кўрсатади, чунки табиий шароитлар кўплаб ишлаб чиқаришларнинг табиий асосидир. Ўтмишда Евроосиё ҳудудида содир бўлган миграция жараёнларига асосан мана шу омил сабаб бўлган [3]. Иқтисодий омилларга қуйидагилар киради: халқ хўжалиги таркибидаги ҳудудий тафовутлар, бандлик имкониятлар, номинал ва реал иш ҳақи. Постсовет ҳудудида мустақил давлатлар ташкил топгач улардаги ижтимоий-иқтисодий омиллар сабаб аҳолининг миграцияси кучайиб борди. Марказий Осиё мамлакатлари орасида демографик босимга эга давлат Ўзбекистон ҳисобланади. Ривожланаётган давлат сифатида ёшлар учун етарли иш ўринлари яратилмагани, мустамлакачилик тузумининг иқтисодий асоратлари, техник ва технологик қолоқлик, иш ҳақининг камлиги сабабли ташқи миграция юқори ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида Россия, Жанубий Корея, Туркия, БАА, Қозоғистон, Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа мамлакатларга миллионлаб ватандошларимиз эмиграцияга кетишга мажбур бўлди. Буларнинг энг кўпи Россия ҳиссасига тўғри келиб, у давлатда икки миллиондан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири рўйхатдан ўтган. Аҳолига ижтимоий-иқтисодий миграциянинг қандай оқибатлари борлигини кузатиш мумкин: Мигрант учун ижобий: -даромадларининг ортиши; тумуш сифати, фаровонлигининг яхшиланиши; ижтимоий кафолатларга эга бўлиш. Салбий: - руҳий зўриқиш; - суянчсиз қолган оиласи ва фарзандларига ижтимоийпсихологик таъсири; бегона жойга кўчиш билан боғлиқ шахсий таваккалчилик; одам савдоси ёки мажбурий меҳнат қурбонига айланиш таҳдиди. Мигрантни қабул қилган мамлакат учун оқибатлари: Ижобий: -меҳнат
Bibliografik iqtibos
Каримов Й.. МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ОҚИБАТЛАРИГА ОИД АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.109-110. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1926
Yuklanmoqda...