Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ МУАММОЛАРИ (111-114-bet)

Muallif: Саиткасимов Акбар (Жиззах давлат педагогика университети); Йўлдошев Ёрқинжон
Konferensiya: Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Жаҳонда турли ижтимоий қарама-қаршиликларнинг кескинлашуви шароитида инсониятга таҳдидлар ва уларнинг амалий кўринишлардан бири одам савдоси ҳисобланади. Одам савдоси феномени инсон ва жамиятнинг жисмоний ва маънавий саломатлигини издан чиқарадиган, мамлакатда ижтимоий ва маънавий ҳаётни беқарорлаштирадиган маълум хавфли омиллардан биридир. Калит сўзлар. Глобаллашув, геомафкура, жамият, маънавият, маънавий муҳит, инсоният, таҳдидлар, одам савдоси, маданий ҳаёт, барқарорлик. лобаллашув шароитида дунёда геосиёсий, геомафкуравий ва қарамаГқаршиликларнинг кучайиши орқали инсоният турмуш тарзига қаратилган таҳдидларнинг кўплаб намоён бўлиши кузатилмоқда. Ер шарининг кўпгина ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётнинг инқирозга учраётганлиги инсони шахсида катта салбий ўзгаришларни намоён бўлишига туртки бермоқда, бу эса дунёнинг бошқа барқарор минтақаларига ҳам ўзининг деструктив таъсирини ўтказмоқда. Бу эса, жамиятлар маънавий ва ғоявий муҳитига бузғунчилик асосидаги ғоялар ва хаттиҳаракатларни тарқатиб, кўплаб зарарли оқибатларга олиб келаётганлиги кузатилмоқда. Дунёда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий қарама-қаршиликларнинг кескинлашуви шароитида ривожланиб бораётган бир шароитда инсониятга таҳдидлар ва уларнинг амалий кўринишлардан бири одам савдоси ҳисобланади. Одам савдоси муаммоси жамиятнинг жисмоний ва маънавий саломатлигини издан чиқарадиган, мамлакатдаги ижтимоий, сиёсий ва маънавий вазият ҳамда иқтисодиёт тизимини беқарорлаштирадиган хавфли омиллардан бири бўлиб саналади. Ушбу жиноий ҳодисанинг дунё бўйлаб тарқалиши ўзининг кўлами, суръати ва амалиёти жиҳатидан барқарор муҳит учун ўта зарали таҳдидга айланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг таъкидлашича, “Бугунги кунда ён-атрофимизда диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” деган турли бало-қазоларнинг хавфи тобора кучайиб бораётганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу сўзларнинг чуқур маъноси ва аҳамияти янада яққол аён бўлади. Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси биз учун ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масала бўлиб қолмоқда. Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда” . Дунё миқёсида охирги ўн йилликлар ичида рўй берган иқтисодий, ижтимоий ва маънавий жараёнлар таъсири остида вужудга келган салбий ҳодисалар орасида одам савдосининг салмоқли ўрни сақланиб қолмоқда. Мазкур ҳодиса шунингдек, инсониятни чуқур ташвишга солаётган таҳдид сифатида ҳам ўзига хос воқелик ҳисобланмоқда. Бугунги кунда амалдаги халқаро ҳужжатларга кўра, мазкур феномен инсониятга қаратилган энг оғир жиноятлар рўйхатига киради. Шунинг билан бир қаторда, Бирлашган Миллатлар Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг 24йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. www.press-service.uz. Ташкилотининг таснифига кўра, 17 та жиноят трансмиллий уюшган жиноят ҳисобланади ва одам савдоси, одам ўғирлаш ҳамда инсон органлари савдоси у
Bibliografik iqtibos
Саиткасимов Акбар, Йўлдошев Ёрқинжон. ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ МУАММОЛАРИ // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.111-114. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1927
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...