Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ЭТНИК МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИДА УРФ-ОДАТ ВА ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИ (126-127-bet)

Muallif: Юсуфалиев Орзимурод (Guliston davlat pedagogika instituti)
Konferensiya: Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Ушбу мақолада миграция жараёни, унинг турлари, йўналишлари, этник миграция ва унинг ижобий жиҳатлари ҳаётий мисоллар тарзида асосли ёритиб берилган. Калит сўзлар: миграция, меҳнат миграцияси, илмий миграция, этник миграция, мажбурий миграция, хусусийлик, умумийлик, урф-одат, анъана, маросим, қадрият ва б. угун дунё миқёсида миграция жараёнлари ҳар қачонгидан ҳам шиддат билан Бкенгайиб бормоқда. Бу миграцияларнинг ўзига хос йўналишлари сифатида меҳнат миграцияси, илмий миграция, этник миграция, мажбурий миграция кабиларни алоҳида эътироф этишимиз мумкин. Сўнгги ўттиз йил мобайнида миграциялар тескари жараёнга алмашганлигини ҳам кузатамиз. Яъни, 1990 йиллардан кўпгина давлатлар миллий мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг муайян этнослар тарихий ватанларига қайтиш истагида кўчиб кетганлар. Масалан, энг биринчи йирик миграция инқирозларидан бири 90–йиллар бошида юз берган ва миграциянинг тескари жараёни юзага келганди. У меҳнат миграцияси бўлмаган, илмий асарларда кўпинча этник миграция деб аталади. Масалан, Қирғизистондан, асосан, Россияга, шунингдек, Россиядан ташқаридаги тарихий ватанига икки миллиондан ошиқ киши кўчиб кетган. Шу гапни Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари ҳақида айтиш мумкин. Бундай этник миграция жараёнларини Ўзбекистон миллий мустақиллигини қўлга киритган дастлабки йиллардан чет давлатлар билан дипломатик ва дўстлик алоқаларни мустаҳкамланаётган вақтда ҳам кузатамиз. Миллий мустақиллигимиз қўлга киритилгач бошқа давлатларга чиқиш, чет элдаги қариндош уруғлар ҳолидан хабар олиш енгиллашди. Ўзбекистонда яшайдиган бошқа миллат вакиллари ҳам бемалол ўз юртларига бориб келиш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари турли сабабларга кўра хорижда яшаётган ўзбеклар Ўзбекистонга, биздаги бошқа миллат вакиллари ҳам ўзларининг она ватанларига кўчиб кетиш имкониятига эга бўлишди. - Узоқ йиллар Ўзбекистонда яшаган немис миллатига мансуб Федя Шифер ҳикоя қилади. Ўттиз йиллар аввал она ватанимга кетай, ёшим ҳам ўтиб қолди, менга бирор кор-ҳол https://www.uzanalytics.com/siyosat/10638/. бўлиб қолса фарзандларим мендан домангир бўлиб юрмасин деб, Германияга кўчиш тараддудига тушдим. Кўч-кўронимни бир ҳафталар йиғиштирдик. Германиядаги оғайни қариндошларим ўзинг бола чақанг билан келсанг бўлди, дейишига қарамасдан, ўзбеклар орасида шунча йил яшаб, менталитетим ҳам ўзбекона бўлиб кетган эканки, уйимдаги бор “ашқол-дашқолгача” олиб кетдим. - Бу уй-рўзғор буюмлари, ашёлар менга Ўзбекистонни, сизларни эслатиб туради. Уларга қараб сизларнинг қайноқ тафтингизни ҳис қилсам ажаб эмас, дейман қўшниларимга. - Унинг бу сўзларидан маҳалла аҳли кўзларида ёш билан хайрлашишди. Орадан бир йил вақт ўтандан сўнг ўзбекистонга, ўзим яшаган маҳаллага қайтиб, бир ойча юрдим. Яшаган даврларимни эсладим. Қишлоқ аҳлининг тўй-маъракаларида қатнашдим. Шунда немис ва ўзбек менталитетининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ўзбек маҳалладошларимга сўзлаб бердим. Европада хусусан немисларда ҳам яккалик, хусусийлик тушунчаси устувор. Сизларда шаклланган жамоавийлик, кўпч
Bibliografik iqtibos
Юсуфалиев Орзимурод. ЭТНИК МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИДА УРФ-ОДАТ ВА ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИ // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.126-127. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1932
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...