Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИДА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАНЛАРНИ ЎРГАНИШНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ (155-158-bet)

Muallif: Маҳмудов Равшанбек (Guliston davlat universiteti)
Konferensiya: Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Учинчи Ренессанс бунёдкорларини тарбиялашда фалсафа, ахлоқ. нафосатшунослик, мантиқ, касбий маънавият ва бошқа сиёсий фанларини аҳамияти катта. Етук мутахассисда аввало, инсонийлик хислатлари бўлиши, миллий қадриятларни мукаммал эгаллаган, биладиган ва ҳаёти давомида қўллай олиши зарур. Ижтимоий фанлар мамлакатда бўлаётган барча ижтимоий-сиёсий воқеалардан хабардор бўлишига миграциянинг мазмунмоҳиятига тушунадиган энг асосийси комил, етук, баркамол, Ватан тараққиётини ривожлантиришга ҳисса қўшувчи шахс бўлиб тарбияланишида, одоб-ахлоқи, дунёқараши ўрнакли бўлиши кераклиги, ўз фикрини эркин ифодалай олиши, мантиқли, маъноли гапириши нотиқлик санъатини эгаллаши зарурлиги тўғрисидаги масалалар мақолада ёритилган. Калит сўзлар: Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессаснс, миграция, ижтимоий фанлар, комил, етук, баркамол, ахлоқ, нафосат, фалсафа, мантиқ, дунёқараш, тарбияланганлик, нотиқлик санъати, нутқ маданияти. нги Ўзбекистон тараққиёти фақат иқтисодни ривожлантириш, янги заводЯфабрикаларни кўпайтириш, чет эллардан мутахассисларни чақириб ўқитишни ёки ИТ паркларни пайдо бўлишини ўзи билан бўлмайди. Ўша янги пайдо бўлган барча корхона, ташкилотларда Ўзбекистон ёшлари, фуқаролари фаолият кўрсатишади. Ўзбекистон Президенти Учинчи Ренессанс бунёдкорларини тарбиялаш учун президент мактаблари, ижод мактаблари, фанларни чуқур ўқитадиган ихтисослашган мактаблар ташкил этди. Ҳар бир вилоят, туман, шаҳарларда мусиқа, спорт мактаблари пайдо бўлди. Буларни барчаси таълим сохасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси. Ўзбекистонда ростини айтиш керак, яқин йилларгача ҳам биронта нодавлат олий ўқув юрти,нодавлат боғча, мактаб, техникум бўлмаган. Бугун ўзгаришларни,ривожланишларни,ислоҳатларни натижаси сифатида мамлакатда ўттизга яқин нодавлат олий ўқув юртлари фаолият кўрсатмоқда. Биргина, Россия Федерациясининг ўн бешта етакчи олий ўқув юртлари филиаллари Ўзбекистонда мавжуд. Қадимдан халқимизда “билим-Чин-Мочинда бўлса ҳам бориб ўқи”,”Бешикдан қабргача илм изла “ деган ҳикматли гаплари бор. Бугун 63 минг ёшлар Россия давлатининг етакчи олий ўқув юртларида таълим олмоқдалар. Дунёнинг энг етакчи давлатларидаги олий ўқув юртларида ёш йигит-қизларимизни билим олаётганликлари тахсинга сазовор. “Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ўқиши, меҳнат қилиши, билим олиши ва қобилиятини намоён этиши учун барча шароитларни яратмоқдамиз. Зеро, бутун халқимиз қатори ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир!” [2.54], - деб ёзган эди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон стратегияси”да китобида. Бугунги энг долзарб вазифалардан бири мамлакатнинг 37 миллион аҳолисининг сал кам олтмиш фоизини ташкил этадиган янгича фикрлайдиган ёшларини она-Ватанга садоқат руҳида катталарга ҳурмат, одоб-ахлоқли, фаҳм-фаросатли, билимли, баркамол инсон қилиб тарбиялашдан иборатдир. Мамлакатимизда “Маънавий-ҳомий”, “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” каби тамойиллар ишлаб чиқилди ва амал қилмоқда. Халқимизда “Тарбияда танаффус бўлмайди” деган ҳикматли гап бор. Бу
Bibliografik iqtibos
Маҳмудов Равшанбек. ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИДА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАНЛАРНИ ЎРГАНИШНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.155-158. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1941
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...