ЖАМИЯТ ҲАЁТИГА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАДБИҚ ҚИЛИШДА МАЪНАВИЯТ, МАЪРИФАТ, МАФКУРА ТУШУНЧАЛАРИНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ (204-207-bet)
Annotatsiya
Маънавий соҳада ҳозирги кунгача эришилган ютуқларни мазмун моҳияти кенг маънода мавжуд соҳаларга тадбиқ қилиниши кенг дунёқарашини шакллантиришнинг асоси бўлган маънавият, маърифат, мафкурани янада ривожлантириш долзарб масала эканлигини тақозо қилади. Калит сўзлар: маънавият, маърифат, мафкура, маънавий-мафкуравий, миллий онг. иллат-кишиларнинг барқарор тарихий бирлиги, умумий иқтисодий турмуши Мҳамда тили, маданияти, онги ва руҳиятининг бирлиги, ўзига хослиги заминида қарор топган ижтимоий тараққиёт шаклидир. Жамият сохаси ҳисобланган маънавий соҳа ўзига хос мураккабликка эгадир. Шу маънода маънавий-маърифий жиҳатдан ёндошув маънавиятни, маърифатни, мафкурани илмий жиҳатдан мукаммал моҳиятга эга эканлигини тараққиётни ҳар бир даврида кузатишимиз мумкин. Инсон онгли бўлиб туғилмайди. Унинг асосий ижтимоий фазилати, яъни онги оила ва жамият таъсири туфайли шаклланади. Миллатнинг ўзига хос онги ҳам шундай шаклланади. Миллий онг - ҳар бир миллат ёки элатнинг бевосита узоқ тарихий этногенез даври, турмуш тарзи, иқтисодий ишлаб чиқариш усули, диний эътиқодлари, маданияти, бошқа халкларнинг бевосита таъсири туфайли шаклланган дунёқараши, иқтисодий, ижтимоийсиёсий ва маданий-маънавий соҳаларда фаоллик даражаси. Миллий онг миллатларнинг ижтимоий ишлаб чиқариш фаолияти, меҳнати, бошқа миллатлар билан мулоқот ва мубоҳасаси жараёнида пайдо бўлади. У тил билан узвий боғлиқдир. Тилда ифода этилган буюм, ҳодиса ва рақамлар миллат онгида ўз ифодасини топади ва субъектив образлар тариқасида унинг билимига айланади. Шунинг учун миллат шаклланиши жараёнидан бошлабоқ, ўтмиш аждодлар ва авлодлар яратган буюмлар, тушунчалар оламини ота-она тили орқали ўзлаштириб бориб, ўз онгини қарор топтиради. Миллий онг алоҳида миллий муҳитда содир бўлади. Унинг шаклланишига тарих тўплаган билимлар, сиёсий ва ҳуқуқий ғоялар, санъат эришган ютуклар, ахлоқ, дин ва ижтимоий руҳият, умуман, жамият онги таъсир кўрсатади. Миллий онгнинг тарихдаги ижобий аҳамияти шундан иборатки, у жамият тараққиётида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Миллий онг тарихий тажрибани, олдин ўтган аждодлар ишлаб чиққан билимларни ва тафаккур-мантиқ усулларини ўзига сингдириб олгач, воқеликни ғоявий тарзда ўзлаштиради, вазифаларни ўртага қўяди, келажак ҳақидаги фаразий лойиҳаларни тузади, инсоннинг бутун амалий фаолиятини белгилайди. Миллий онгни миллий фаолият шакллантиради, миллий онг ҳам ўз навбатида миллий фаолиятга бевосита таъсир ўтказади, уни белгилайди ва тартибга солади. Миллат, ўз орзу-ҳавасларини амалий равишда рўёбга чиқара бориб, табиатни, жамиятни, шу билан бирга, ўз онги туфайли ўзини ҳам ўзгартиради. Энди, мустақил Ўзбекистон даврида, миллий онг, аждодларимиз қолдирган маданий меросга ва қадриятларимизга таяниб, ватанпарварлик ғурурини барчанинг онгига жо қилмоқ биринчи даражали вазифадир. Миллий онг - Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашнинг самарали омилларидан биридир. Мустақилликка эришган миллат ўз вазифаларини умуммаънавий-маърифий ишлар ва мафкура сифатида қанчалик чуқур ва ҳар томонлам
Bibliografik iqtibos
Олимова М.. ЖАМИЯТ ҲАЁТИГА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАДБИҚ ҚИЛИШДА МАЪНАВИЯТ, МАЪРИФАТ, МАФКУРА ТУШУНЧАЛАРИНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.204-207. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1956
Yuklanmoqda...