ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР ТРАНСФОРМАЦИЯСИ: ЁШЛАР ДУНЁҚАРАШИ ВА ҚАДРИЯТЛАР ТИЗИМИГА ТАЪСИРЛАР (290-293-bet)
Annotatsiya
Мақолада глобаллашув шароитида ижтимоий муносабатлар трансформациясида ёшлар дунёқараши ва қадриятлар тизимига салбий таъсирларни камайтириш зарурияти масалалари баён этилган. Таянч сўзлар: глобаллашув, ижтимоий муносабатлар, трансформация, ёшлар, дунёқараши, қадриятлар тизими, маънавий таҳдидлар аълумки, инсоният тарихий тараққиёти нуқтаи-назаридан ёндошадиган бўлсак, Мҳар бир давр ижтимоий муносабатлари тизими бир-биридан фарқланади ва такомиллашиб келинаётганлигини кузатиш мумкин. XXI асрга келиб жамият аъзолари ўртасидаги ижтимоий муносабатлар глобаллашув таъсиридан келиб чиқиб, ўзининг янгича миқёси, кўринишлари, форматлари билан намоён бўлаётганлигини кўришимиз мумкин. Бунда чегаралар, маданиятлар ювилади, турли маданиятлар интеграцияси, ижтимоий муносабатлар трансформацияси кузатила бошлади. Тараққиёт, албатта, жамият ривожига хизмат қилади. Тараққиётнинг янги мингйилликда олам ва одам ўртасидаги муносабатлар табиатини ўзгартириб юбораётгани ҳам кузатилмоқда. Глобал миқёсдаги бундай трансформация жараёнида миллий ўзликни асраш, маданиятлар софлигини сақлаш, миллатлараро тотувлик, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш масалалари ҳар қачонгидан-да долзарб аҳамият касб этади. Замонавий дунё ҳамон умумбашарий таҳдид ва таҳликалар, турли хуружлар қуршовида қолмоқда. Бунинг фонида наинки манфаатлар, балки турфа маданиятлар тўқнашуви кузатилмоқда. Глобаллашув феномени замонавий дунёда нафақат иқтисодий, балки сиёсий ва ижтимоий жабҳаларда ҳам ўз аксини кўрсатиб, ҳозирги кунда янги маълумотлар ҳаётимизнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий трансформация жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. Глобаллашувнинг асоси ҳам айнан шу маълумотларни қабул қилиш, ўзлаштириш, таҳрир этиш ва узатишдан ташкил топгандир Адабиётларда, луғатларда трансформация тушунчаси бир ҳолдан бошқа ҳолга ёки бир шаклдан бошқа шаклга ўтиш, ўзгариш, бир ҳолдан бошқа ҳолга ўтказиш, ўзгартириш маъносида келади. Трансформация сўзи лотин тилидаги “transfor” ва “matio” сўзларидан келиб чиққан бўлиб, “ўзгариш” ва “олдинга” деган маъноларни англатади. Жамият ва давлат ўзгариши билан боғлиқ жараёнларни ифодалаш учун ишлатилади. https://uz.wiktionary.org/wiki/трансформация Ламажаа Чимиза Кудер-ооловна Социальная трансформация // Знание. Понимание. Умение. 2011. No1. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/sotsialnayatransformatsiya Трансформация бир сўз билан айтганда ўзгаришдир. Ўзгаришлар жамият тараққиётининг моҳияти ҳисобланади. Глобаллашув жараёнининг жамиятлар тараққиётига, миллатлар, халқлар ва элатлар ўртасидаги муносабатларнинг интеграциялашувига хизмат қилувчи ўзига хос ижобий томонлари билан бирга салбий томонлари ҳам бор эканки, мана шу салбий жиҳатларининг таъсир доираси ҳозирги глобал ахборот асрида жуда кучайиб кетмоқда. Айниқса, бу жараён айниқса ёшлар ҳаётида, уларнинг турмуш тарзида ўзининг яққол ифодасини топиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев глобаллашув шароитидаги турли ғоявий таҳдид ва хуружларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётига таъсири борасида
Bibliografik iqtibos
Эшдавлатов Отаниёз Ғаффорович. ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР ТРАНСФОРМАЦИЯСИ: ЁШЛАР ДУНЁҚАРАШИ ВА ҚАДРИЯТЛАР ТИЗИМИГА ТАЪСИРЛАР // Globallashuv sharoitida migratsion jarayonlarning mafkuralar va madaniyatlarga ta’siri: muammo va yechimlar. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.290-293. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1982
Yuklanmoqda...