Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ МЕРОС ЁДГОРЛИКЛАРИНИ ЎРГАНИШДА РЕСТАВРАЦИЯ СОҲАСИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ (73-78-bet)

Muallif: Ҳайдаров С. Ф. (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети)
Konferensiya: O‘zbekistonda tarixiy va madaniy yodgorliklarni tadqiq qilishda tarix va san’atshunoslik sohalarining o‘zaro hamkorligi: muammo, yechim va istiqbollari (2026)
Manzil: Guliston davlat pedagogika instituti
Annotatsiya
Тезисда реставрация Бухоро вилояти маданий меросини асраш воситаси ва айни пайтда уни илмий жиҳатдан ўрганиш усули сифатида кўриб чиқилади. Таъмирлаш пайтида тўпланган дала кузатувлари, археологик ҳамда материалшунослик маълумотлари ёзма манбалардаги бўшлиқларни тўлдириб, ёдгорликларнинг қурилиш технологияси, даврлари ва меъморий услубини аниқлаш учун ишончли далиллар базасини яратади. Шунингдек, ХХ аср 20 йиллари ва мустақиллик йиллари босқичларидаги муҳофаза ҳамда таъмирлаш ишлари, соҳанинг ҳуқуқий-меъёрий асослари ва амалий йўналишлари баён этилади. Калит сўзлар: Бухоро, реставрация, консерватсия, маданий мерос, ЮНЕСКО, автентиклик, тарихий марказ, қурилиш анъаналари, ёдгорлик, мустақиллик даври. Бухоро вилояти Марказий Осиёда маданий мерос объектлари энг зич жойлашган ҳудудлардан биридир. Шаҳарда Х асрга мансуб Исмоил Сомоний мақбараси, Пойи Калон мажмуаси, Арк қалъаси, Лаби Ҳовуз ансамбли ва савдо гумбазлари (тоқилар) бор; шаҳардан ташқарида эса Вобкент, Ғиждувон, Пойкент, Ромитан ва Варахша ҳудудларидаги ёдгорликлар ҳам диққатга сазовор. Воҳада 800 дан ортиқ меъморий обида мавжуд бўлиб, фақат шаҳарнинг ўзида 292 та объект давлат муҳофазасига олинган. 216 гектар майдонни эгаллаган ва 339 гектарлик муҳофаза зонаси билан ўралган «Бухоро тарихий маркази» 1993 йилда ЮНЕСКОнинг 17 сессиясида 602 рақам билан Умумжаҳон мероси рўйхатидан жой олган [https://whc.unesco.org]. Бироқ бу ёдгорликлар доимий хавф остида туради. Уларга табиий эскириш, грунт сувларининг кўтарилиши, тупроқнинг шўрланиши, сейсмик таъсирлар, иқлим ўзгаришлари ҳамда аввалги нотўғри таъмирлашлар салбий таъсир кўрсатади. Мутахассислар емирилиш сабабларини учта гуруҳга бўлади: табиий-иқлимий эскириш; грунтнинг зичлашиши туфайли пойдеворда нуқсонлар пайдо бўлиши; ер ости суви кўтарилиши ва деворларнинг намланиши. Намлик ортганда ғиштнинг мустаҳкамлиги 30 фоизгача пасайиши қайд этилган [Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги жорий архиви (ЎзР ММА ЖА), 20–35)]. Масалан, 1976 йилги зилзила Мир Араб мадрасасининг гумбазлари ва ички ҳовли айвонларига зарар етказган. Шундай экан, реставрацияни оддий таъмирлаш деб қараш тўғри эмас: бу маданий мерос обидаларини илмий асосда асраш ва ўрганишнинг тизимли йўлидир. Мавзуга доир манба ва адабиётларни шартли равишда тўртта гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ Бухоро тарихи ва меъморий меросини ёритган асарлардан иборат. Наршахийнинг «Бухоро тарихи» шаҳар ва унинг қадимий иншоотлари ҳақидаги илк ёзма маълумотлардан бири бўлиб, ёдгорликларни тарихий муҳитда тушунишга асос беради [Narshaxiy Abu Bakr]. Г.А.Пугаченкова ва Л.И.Ремпелнинг Ўзбекистон санъати тарихига оид умумлаштирувчи иши [Пугаченкова Г.А., Ремпель Л.И.], В.А.Шишкиннинг Варахша ва Бухоро воҳаси археологиясини ўрганган асари [Шишкин В.А.], шунингдек О.А.Сухареванинг Бухоро шаҳри ва унинг аҳолисига бағишланган тадқиқоти [Сухарева О.А.] ёдгорликлар вужудга келган ижтимоий-тарихий вазиятни англашда ёрдам беради. Иккинчи гуруҳга Марказий Осиё меъморчилигининг типологияси ва бадиий-к
Bibliografik iqtibos
Ҳайдаров С. Ф.. БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ МЕРОС ЁДГОРЛИКЛАРИНИ ЎРГАНИШДА РЕСТАВРАЦИЯ СОҲАСИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ // O‘zbekistonda tarixiy va madaniy yodgorliklarni tadqiq qilishda tarix va san’atshunoslik sohalarining o‘zaro hamkorligi: muammo, yechim va istiqbollari. Guliston davlat pedagogika instituti, 2026, B.73-78. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/2180
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...