Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

АРХЕОЛОГИК МАНБАЛАР ВА УЛАРДАН МУЗЕЙЛАРДА ФОЙДАЛАНИШ ҲАҚИДА (193-198-bet)

Muallif: Toshboyev F (Jizzax davlat pedagogika universiteti)
Konferensiya: O‘zbekistonda tarixiy va madaniy yodgorliklarni tadqiq qilishda tarix va san’atshunoslik sohalarining o‘zaro hamkorligi: muammo, yechim va istiqbollari (2026)
Manzil: Guliston davlat pedagogika instituti
Annotatsiya
Мазкур мақолада археологик тадқиқотлар натижасида аниқланган моддий манбалар, уларнинг тарихий-маданий аҳамияти ҳамда музей экспозицияларида намойиш этиш имкониятлари таҳлил қилинади. Дафн иншоотлари ва бошқа ёдгорликларда қайд этилган кулоллик идишлари, қурол-яроғлар, зеб-зийнат буюмлари, металл буюмлар ва бошқа ашёвий манбалар минтақа қадимги аҳолиси ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Мақолада мазкур археологик топилмаларни музейларда илмий тизимлаштириш, консервация қилиш, экспозиция ва интерактив кўргазмаларга киритишнинг асосий тамойиллари ҳам ёритилади. Калит сўзлар: Уструшона, мозорқўрғон, археологик манба, моддий маданият, катакомба, дафн маросими, қурол-яроғ, тақинчоқ, мунчоқ, кўзгу, музей, музей экспозицияси, археологик мерос. Марказий Осиёнинг қадимги тарихини ўрганишда археологик ёдгорликларда ўрганилган моддий манбалар алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, мозорқўрғонлар материаллари дафн маросимлари, диний эътиқодлар ва жамиятнинг ижтимоий тузилиши ҳақида тасаввур бериши билан биргаликда, иқтисодий муносабатлар ва маданий ҳаётнинг турли шаклларни ўрганишда муҳим ўрин тутади. Уларда ўрганилган моддий манбалар (кулоллик идишлари, қурол яроғ, зеб-зийнат ва бошқа рўзғор буюмлари) Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига топширилган. Ушбу топилмалар биринчидан, халқимизнинг қадимдан юксак маданият сохиблари бўлиб, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида ҳам юқори даражадаги ишлаб чиқариш кўникмасига эга бўлганлигини кўрсатса, иккинчидан ушбу топилмаларнинг музей фондларига қўйилиши халқимизда шонли тарихи ва бой маданий меросидан фахрланиш ҳиссини кучайтиради. Мавжуд археологик, ёзма ва этнографик манбалар юртимизда қадимда яшаган таҳолида металлсозлик, ёғочга ишлов бериш, кулоллик ва тўқимачилик соҳасининг юксак даражада ривожланганлигини кўрсатади. Уй-рўзғор буюмлари орасида тўқимачилик маҳсулотлари – гилам, кигиз, олача, сўзана, турли хил кийим бош, от анжомлари, хуржун ва ҳ... кабилар ясаш алоҳида аҳамият касб этган. Улар Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудлари жумладан, хунларга оид қабрлардан топилган манбаларга ўхшайди [Тошбоев Ф.Э., Inomova M.F. I.: 173-175] . Ушбу қабилаларга оид 2,6 м, х 1,95 м келадиган рангли гилам ўрганилган. Уни тўқишда яшил, сариқ, тўқ қизил ва қора қизил рангли иплар ишлатилган. Гиламнинг атрофига 24-28 ммли кичик катакчалар шаклида нақш солинган. Унинг ўртасга яшил ип билан 9 та дарахт, 4 жуфт буғу, қуш, 5 жуфт арслон ва ер ҳайдаётган ҳўкиз тасвири туширилган. [Хўжаев А.: 228]. Бу топилмани ҳозирги пайтда чорвадор аҳоли томонидан тўқиладиган тўшама буюмлар билан солиштириб кўрадиган бўлсак, чорвадорларда бу каби буюмлар тўқиш анъанасининг жуда қадимдан мавжуд бўлганлигини англаш мумкин. Қадимги аҳолининг кийим боши, иссиқ ва совуққа мослиги, тоғутошда юриш, отда чопиш ва ҳамда химояланиш учун жуда қулайлиги тарихий ёзма манбаларда кўп ёритилган. Антик давр тарихчиси Арриан, скифлар учун бебаҳо терилар ва ундан тайёрланган турли хил буюмлар олтин
Bibliografik iqtibos
Toshboyev F. АРХЕОЛОГИК МАНБАЛАР ВА УЛАРДАН МУЗЕЙЛАРДА ФОЙДАЛАНИШ ҲАҚИДА // O‘zbekistonda tarixiy va madaniy yodgorliklarni tadqiq qilishda tarix va san’atshunoslik sohalarining o‘zaro hamkorligi: muammo, yechim va istiqbollari. Guliston davlat pedagogika instituti, 2026, B.193-198. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/2204
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...