Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

“МУНОЖОТ” АСАРИНИНГ ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРГА ТАРЖИМАЛАРИ ТАЖРИБАСИДАН (606-609-bet)

Muallif: Раҳимов Х. (O‘zbekiston davlat jahon tillari universiteti)
Konferensiya: FILOLOGIYA VA TIL TA’LIMI: ZAMONAVIY TENDENSIYALAR VA INNOVATSION YONDASHUVLAR (2025)
Manzil: Guliston davlat pedagogika instituti
Annotatsiya
Мазкур маъруза теисларида асосан Алишер Навойининг асарлари ва унинг “Муножот” асарининг хорижий тилларга таржималари ҳақидаги танқидий фикр*мулоҳазалар ҳамда Муножот асарининг чет тилларга таржималари ҳақидаги лойиҳа мухтасар баён қилинган. Калит сўзлар: Муножот, Хамса, бу асарларга танқидий фикрлар, таржима, табдил Алишер Навоийнинг “Муножот”и – жаҳон адабиётининг буюк асарларидан деб эътироф этилишга лойиқ асар. У мусулмон Шарқ адабиётида анъанавий ўзига хос жанр ҳисобланади. Буюк адибларнинг Аллоҳга яқин бўлганликлари сабаби ҳаёти поёнини сезган маҳалда ўз ҳаёти ва ижоди ҳақида Аллоҳ олдида ҳисобот бериб, шу пайтгача ҳеч кимга изҳори дил қилмаган, ўзидан ўзгага сир бўлган ҳолати, дил изҳори ва иқрори, тавба-тазаррусини ёзиб қолдириши мумтоз адабий жараёнга хос ноёб ва гениал ҳодиса ҳисобланади.. Бундай ҳолатни италянлардан Алигйери Данте, олмонлардан Йоҳанн Волфганг Гёте, руслардан Лев Толстой ўз бошидан кечирганлар. Аммо улардан аввал Аврелий Августин, форс шоири Абдуллоҳ Ансорий, туркийзабон Юнус Эмро, Аҳмад Яссавий ва Алишер Навоий ўз муножотлари матнини мустақил асар сифатида ўз куллиётларига сўзбоши ёки илова тарзида мустаъқил асар сифатида ёзиб қолдиришган. Амир Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди рус олимлари Е.Э.Бертелс, Н.И.Конрад, олмон олимларидан М. Ҳартманн, Ҳ. Вамбери, З. Клайнмихел, В.Перч, А. Курелла, Б. Келлнер-Ҳайнкеле), Францияда Э.Блоше, Б. де Вербело, Француа де Бернйе ва бошқалар томонидан теран таҳлил этилган. Ўзбекистонда эса бутун бир Навоийшунос олимлар авлоди – Ҳамид Сулаймон, Абдуқодир Ҳайитметов, Азиз Қаюмов, Воҳид Зоҳидов, Суйима Ғаниева, Иброҳим Ҳаққул, .Исҳоқов, Абдулла Аъзам, Шуҳрат Сирожиддинов, Олимжон Давлатов, Султонмурод Олим, Нусратилла Жумахўжа, Сувон Мели, Зухриддин Исомиддинов ва бошқап тадқиқотчилар шаклланиб улгурди. Бу саъй-ҳаракатлар ва изланшларнинг умумий томонлари билан бирга, айрим фарқли хулоса ва натижалари ҳам кўзга ташланади. Ҳазрат Навоий Афғонистонда туғилиб ўсган ва асосий умри-ю ижоди ўша маконда ўтган бўлса-да, ўзбек шеърияти султонининг кенг қамровли ҳаёти ва серқирра ижоди ҳақидаги тадқиқотлар асосан Ўзбекистонда амалга оширилиб келинмоқда. Бироқ ҳазратнинг фуқаролиги ва миллий мансублиги масаласида чет эл, хусусан Олмонияда афғон, туб миллати ўзбек эмас, балки уйғур дегувчилар бор (Ингеборг Балдауф). Алишер Навоийнинг бош асари „Хамса“ хусусида ҳам айрим гайри-илмий фикр-мулоҳазалар йўқ эмас. Чунончи Навоий қаламига мансуб „Хамса“ достонлар мажмуасини гоҳ Низомий „Хамса“сидан таржима, гоҳида эса бошқа „Хамса“лар (Низомий, Деҳлавий, Жомий )га тақлид деган жиддий илмий таҳлилларга асосланмаган чалкаш ва нотўғри хулосалар ҳам борки, бу ҳолат илмий жамоатчиликни ҳайрон қолдиририб, ёш олимларни тўғри йўлдан оздириши мумкин. Худди шундай турли фикрлилик ҳазратнинг умри поёнида битилган „Муножот“ асари ҳақида ҳам учрайди. Айримлар бу асарни Алишер Навоий тириклигида ўзи раҳбарлигида яратилган „Куллиётга“ Кириш сўз деб қарашса (О. Лаванд, Ҳ. Сулаймон), бошқалар бу фикрга қўшилмай (С. Ганиева, А.
Bibliografik iqtibos
Раҳимов Х.. “МУНОЖОТ” АСАРИНИНГ ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРГА ТАРЖИМАЛАРИ ТАЖРИБАСИДАН // FILOLOGIYA VA TIL TA’LIMI: ZAMONAVIY TENDENSIYALAR VA INNOVATSION YONDASHUVLAR. Guliston davlat pedagogika instituti, 2025, B.606-609. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/2516
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...