Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ДИАГНОСТИКА - ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ОМИЛИ (518-519-bet)

Muallif: Матупаева Шоҳсанам Зарипбой қизи
Konferensiya: UZLUKSIZ TA’LIMDA ANIQ FANLARNI O‘QITISHGA OID ZAMONAVIY YONDASHUVLAR VA INNOVATSIYALAR (2025)
Manzil: Guliston davlat pedagogika instituti
Annotatsiya
Ушбу мақолада инклюзив таълим тизимида педагогик ва психологик диагностиканинг аҳамияти, унинг вазифалари ҳамда усуллари таҳлил қилинади. Шунингдек, имконияти чекланган болаларнинг шахсий ва таълим эҳтиёжларини аниқлаш орқали индивидуал ёндашувни шакллантириш масалалари ёритилади. Инклюзив муҳитни самарали ташкил этишда диагностика асосий омил сифатида намоён бўлади. Калит сўзлар: инклюзив таълим, диагностика, психологик-педагогик таҳлил, индивидуал ёндашув, имконияти чекланган болалар Кириш. Бугунги кунда таълим соҳасидаги глобал ислоҳотлар натижасида инклюзив таълимга бўлган эътибор ортиб бормоқда. Инклюзив таълимнинг асосий мақсади - имконияти чекланган болаларни умумтаълим мактаблари шароитида тенг ҳуқуқли таълим билан таъминлаш, уларнинг жамиятга мослашуви ва шахсий ривожини қўллаб-қувватлашдан иборат. Бу жараёнда педагогик-психологик диагностика муҳим аҳамият касб этади, чунки у боланинг таълим ва ривожланиш эҳтиёжларини аниқлаш имконини беради. Диагностика - бу ўқувчи шахсини, унинг қобилият ва эҳтиёжларини чуқур ўрганиш, таълим жараёнини тўғри йўналтиришга хизмат қилувчи илмий асосланган тадқиқотлар тизимидир. У шахснинг интеллектуал, эмоционал ва ижтимоий ривожланишини баҳолаш имконини яратади. Педагогик-психологик диагностика – бу ўқувчилар, талабалар ёки педагогиктарбиявий муҳитда қатнашувчиларнинг психологик ва педагогик хусусиятларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш жараёни. Унинг асосий мақсади – таълим-тарбия жараёнида ёрдам бериш, индивидуал ёндашувларни ишлаб чиқиш ва муаммоларни олдиндан аниқлаш. Педагогик-психологик диагностиканинг моҳияти қуйидагича: 1. Шахснинг хусусиятларини аниқлаш: Ўқувчи ёки талабанинг ақлий, эмоционал, мотивацион ва коммуникатив қобилиятларини ўрганиш. 2. Индивидуал ёндашувлар яратиш: Ҳар бир ўқувчи ёки талабанинг эҳтиёжига мос равишда таълим ва тарбия дастурларини ишлаб чиқиш. 3. Муаммоларни олдиндан аниқлаш: Таълим жараёнида юзага келадиган қийинчиликларни ва уларнинг сабабларини аниқлаш. 4. Ривожланиш ва ўзгаришларни кузатиш: Ўтказилган диагностикалар орқали педагогик жараёндаги ўзгаришларни баҳолаш. 5. Янгича педагогик-тарбиявий ёндашувларни ишлаб чиқиш: Таҳлил натижасида самарали усуллар ва стратегиялар белгилаб олиш. Инклюзив таълимда педагогик-психологик диагностика ёрдамида ҳар бир ўқувчининг имкониятларига мос равишда таълим олиш имкониятлари яратилади. Бу усул:  Ҳар бир ўқувчининг хусусиятларини аниқлаш;  Эҳтиёжларига мос индивидуал таълим режасини ишлаб чиқиш;  Қийинчиликларни олдиндан кузатиш ва бартараф этишга ёрдам беради;  Таълим жараёнидаги муаммоларни анча самарали ҳал қилишга имконият яратади. Диагностиканинг вазифалари. Педагогик-психологик диагностика орқали қуйидаги вазифалар бажарилади:  Таълим олувчининг индивидуал эҳтиёжларини аниқлаш;  Ўқув муҳитини мослаштириш учун тавсиялар бериш;  Шахсий ривожланиш динамикасини кузатиш;  Коррекцион ва ривожлантирувчи ишларга асос яратиш;  Ота-она ва педагоглар учун аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш. Педагогик-психологик диагностика - инклюз
Bibliografik iqtibos
Матупаева Шоҳсанам Зарипбой қизи. ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ДИАГНОСТИКА - ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ОМИЛИ // UZLUKSIZ TA’LIMDA ANIQ FANLARNI O‘QITISHGA OID ZAMONAVIY YONDASHUVLAR VA INNOVATSIYALAR. Guliston davlat pedagogika instituti, 2025, B.518-519. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/299
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...