Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

МАСС-МЕДИАДА НАТИЖАВИЙЛИК ВА КОММУНИКАТИВ САМАРАДОРЛИК НИСБАТИ (100-104-bet)

Muallif: Бекзод Олимжон (Ўзбекистон Миллий университети)
Konferensiya: MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
Мақолада журналистик тушунчаси ҳамда журналистик терминлар моҳиятига тўхталиб ўтилган. Соҳанинг муҳим вазифалари ҳамда самарадорликкка эришишда қандай омиллар муҳим эканлиги илмий асослантирилган. Бугунги кун ахборот олами ҳамда унинг инсон ҳаётига кириб келиш тенденциялари журналистик фаолият билан боғлиқ эканлигига урғу берилган. Калит сўзлар: ахборот, журналист, журналистика, сўз эркинлиги, вазифасига кўра, ғайритаъсир, функционал, дисфункционал, нофункционал, ОАВ. урналистика” тушунчаси ҳақида сўз кетганда, мазкур соҳанинг умумий “Жвазифаси ва хусусиятлардан келиб чиқиб, мутахассислар уни шартли равишда турли кўринишларда изоҳлайдилар. Жумладан, мавжуд манбаларга таянган ҳолда мазкур соҳани қуйидаги кўринишларда – ижтимоий институт, фаолият тури, касб-ҳунарлар мажмуаси, асарлар тизими сифатида муқояса қилиш мумкин[1]:  Журналистика махсус ижтимоий институт; турли-туман муассасалар тизими. Булар – газеталар, журналлар, нашриётлар, китоб таҳририятлари, телерадио, ҳужжатли кино ташкилотлари, агентликлар, матбуот марказлари ва ҳоказолар. Журналистикани таълимий ва илмий жиҳатдан таъминлаш университетлари, ўқув-назарий марказлари зиммасида.  Журналистика ижтимоий институтнинг нормал иш олиб бориш учун зарур бўлган фаолият тури тизимидир. Газета, журнал, телерадиодастурлар яратиш борасидаги ишлар, агентликлар, ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва юргизиш; жамоаларни юзага келтириш, уларнинг бошқа жамоалар билан алоқасини йўлга қўйиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, ахборот йиғиш ва ишлаш, газета, журнал, радио, телевидение учун асарлар яратиш борасидаги ижодий фаолият.  Журналистика – касб-ҳунарлар мажмуаси (муаллифлик, муҳаррирлик, ташкилотчилик; менеджмент, маркетинг, реклама, инженерлик таъминоти ва ҳоказолардан яхши хабардорлик).  Журналистика – асарлар тизими. Бунда фақат ёзилган, эълон қилинган асарлар, телерадио дастурлари эмас, балки турли-туман эълон қилинмаган асарлар (дастур сеткалари, сценарий ва режиссёр планлари), таҳририятнинг турфа ички материаллари (иш планлари, хатлар обзори ва ҳоказолар) ўқувчилар хатларига жавоблар назарда тутилади. Илмий билимларнинг тўқимасини ташкил этувчи кўплаб тушунчалар ичида асосий, туб тушунчалар ажралиб турадики, уларни категориялар деб аташ қабул қилинган. Улар орқали предмет моҳияти ва фан мазмуни, мундарижаси очилади. Журналистиканинг юқоридаги вазифаларидан келиб чиқиб, тадқиқотимизда ушбу соҳанинг ижтимоий институт ҳамда ижодий фаолият тури сифатидаги фаолияти давомида самарадорликка эришиши йўллари, омиллари хусусида фикр юритиб ўтамиз. Маълумки, ҳар бир оммавий ахборот воситаси ўз олдига улкан масъулият, вазифаларни қўяди ва уларни ўз фаолияти давомида муваффақиятли, тўлиқ бажаришга интилади. Фаолиятининг асоси ижодий меҳнат жараёнига йўналтирилган оммавий ахборот воситаларининг қаршисида турли вазифалар туради. Лекин бу вазифалар орасида ижодий фаолиятда кўзда тутилган энг муҳим мақсад, мўлжал, пировард натижа, яъни жамоатчилик фикрининг кучи, “тўртинчи ҳокимият” сифатида ижтимоий институтларга ҳ
Bibliografik iqtibos
Бекзод Олимжон. МАСС-МЕДИАДА НАТИЖАВИЙЛИК ВА КОММУНИКАТИВ САМАРАДОРЛИК НИСБАТИ // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.100-104. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1157
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...