Ilmiy nashrlar bazasi

Institut ilmiy merosi — bir manzilda

Konferensiyalar, ularda chop etilgan maqolalar va monografiyalar arxivi. Qidiring, o'qing, yuklab oling.

—konferensiya
—maqola
—monografiya
Konferensiyalar

ХХ АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИДА СИРДАРЁ ВА ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИДАГИ ТАРИХИЙ-ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАР (456-458-bet)

Muallif: Мирзалиев Улуғбек (Guliston davlat pedagogika instituti)
Konferensiya: MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI (2024)
Manzil: GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Annotatsiya
мақолада Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги 1956-1980 йилардаги тарихий демографик жараёнлар, жумладан туғилиш, никоҳ, ажралиш таҳлил қилинган. Калит сўзлар: оила, аҳоли, демография, туғилиш, никоҳ, ажралиш. емографик жараёнлар таркибида оила алоҳида аҳамият касб этади. Оила аҳоли Дтакрор барпо бўлишининг демографик замини ҳисобланади. Туғилиш ва ўлим жараёни оила такрор барпо бўлишининг асосий элементи ҳисобланади. Аҳолини такрор барпо бўлишида биринчи навбатда оила шаклланиши катта аҳамият касб этади. Маълумки, аҳоли асосан оилада дунёга келади ва у шахс сифатида шаклланиб ўзининг демографик фаолиятини бошлайди(1:14). Аҳолини такрор барпо этиш жараёнида унинг жинсий таркиби муҳим ўрин эгаллайди.Туғилган болалар орасида қизларнинг улуши 0,4800,490, ўғил болаларнинг 0,510-0,520 (жами 1 та) деб қабул қилган(2:162). Демографлар А.Б.Синельников ва В.А.Борисовларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бир авлоднинг ўрнини иккинчи бир авлод давом этириши учун ҳар бир туғиш ёшидаги (16-49ёш) аёлга 2,6 та бола тўғри келиши керак экан. Шундагина муаян аҳолининг кўпайиши эмас, балки уни маълум сонда ушлаб туришга эришиш мумкинлигини таъкидлаган(3:25). Оила пайдо бўлиши ва ривожланишини илмий ўрганиш шуни кўрсатдики, оиланинг ташкил бўлишида асосий омил никоҳ-ҳисобланади. Никоҳ арабча “уйланиш” маъносини англатади. Никоҳ-эркак билан аёл оила қуришининг тарихан шаклланган ва қонун ва дин томонидан мустаҳкамланган шакллидир(4:70). Сирдарё ва Жиззах вилоятлари Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий маданий ҳаётида ўз ўрнига эга ҳудудлардан ҳисобланади. Бу вилоятларги тарихий-демографик жараёнларни ўрганиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан ушбу вилоятлардаги туғилиш, ўлим, никоҳ, ажралиш жараёнларини таҳлил қиламиз.1958 йил Жиззах шаҳрида 577 та туғилиш қайд қилинган, 139 та ўлим қайд қилиниб, шундан 56 тасини аёллар ташкил қилган. Жиззах шаҳрида 193 та никоҳ, 10 та ажралиш содир бўлган.1958 йил вилоятда энг кўп никоҳ Ғаллаорол туманида 611 та,энг кам никоҳ Обручево (ҳозирги Даштобод)да 36тани ташкил қилган. Шу даврда қайд қилинган никоҳларнинг асосий қисми турли миллат вакиллари орасида қайд қилинган. 1958 йилда Жиззах вилояда ажрашишлар Жиззах шаҳрида 10та, Ғаллаорол туманида 1та, Фориш туманида 2 та қайд қили нган.(5:78).Лекин, Қўйтош,Жиззах,Зомин туманларида ажралиш қайд қилинмаган. Бу шундан далолат берадики, ўзбек миллий менталитетида оила муқаддас даргоҳ эканлигини яхши англаганлигидан далолат беради. Ҳамда оила қурганларнинг катта қисми иккинчи жаҳон уруши даври қийинчиликларинини бошидан кечирганлардир.1958 йил Сирдарё вилоятининг Мирзачўл шаҳрида (ҳозирги Гулистон) 614 киши туғилиб,145 киши ўлган, шундан 86та эркак, 59 та аёллардир.Сирдарё вилояти ҳудудида 1958 йил энг кўп туғилиш Боёвут туманида 2124 та, энг кўп ўлим Сирдарё туманида 194 та, энг кўп никоҳ Сирдарё туманида 841 та, энг кўп ажралиш Янгиер шаҳрида 5 тани ташкил қилган(6:74).Боёвут,Ховост туманларида ажралиш қайд этилмаган.Шу йили Жиззах вилоятига нисбатан Сирдарё вилояти
Bibliografik iqtibos
Мирзалиев Улуғбек. ХХ АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИДА СИРДАРЁ ВА ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИДАГИ ТАРИХИЙ-ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАР // MEDIAMAKONDA AXBOROT MADANIYATINI SHAKLLANTIRISHNING IJTIMOIY-FALSAFIY MUAMMOLARI. GULISTON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI, 2024, B.456-458. — https://konferensiya.gspi.uz/maqola/1290
To'liq matn (PDF)
Yuklanmoqda...